Latest news

20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  0 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  2 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0

Бахтиёр Ашурматов: «Мақсадим «Навбаҳор» мухлислари меҳрини қозониш» News

Бахтиёр Ашурматов: «Мақсадим «Навбаҳор» мухлислари меҳрини қозониш»

Наманганнинг “Навбаҳор» жамоаси айни пайтда иккинчи даврага муносиб тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Давралар оралиғида жамоада ўзгаришларни рўй бериши тахмин қилинмоқда.
Аслини олганда ёзги трансфер ойнаси даврида жамоани айрим ўйинчиларни тарк этиши тахмин қилинганди. Қолаверса, бош мураббий сифатида ишлаётган Бахтиёр Ашурматовни ҳам «Навбаҳор»да қолиш ёки қолмаслиги ҳам айнан давралар оралиғидаги вақтда ҳал бўлиши тахмин қилинганди.

Танаффус даврида хориж компаниясини «Навбаҳор»га ҳомий этиб бириктирилгач, жамоанинг молиявий ҳолати ҳам яхшиланмоқда. Жамоанинг тайёргарлиги, давра якунларига оид ҳамда бир қатор саволларга жавоб олиш мақсадида «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

- Суҳбатимиз аввалида иккинчи даврага олиб борилаётган тайёргарлик режаси хусусида гапириб берсангиз?
- Биринчи йиғинимиз Чирчиқда 4 июлдан 17 июлгача давом этади. Чирчиқдаги машғулотлар давомида иккита назорат ўйинида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган. Дастлаб «Машъал» (12 июл) билан куч синашамиз. Иккинчи учрашувда «Қизилқум» (14 июл) «Навбаҳор»га рақиблик қилади. Тайёргарликнинг иккинчи босқичини Тошкентда ўтказамиз. Пойтахтдаги йиғин давомида машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик учрашувларини ўтказишга ҳам эътибор қаратамиз. «Локомотив»га қарши иккинчи давранинг дастлабки ўйинига қадар Тошкентдаги «Геофизика» қароргоҳида шуғулланишни режалаштирганмиз.

- Таркибда қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкин?
- Айни пайтга келиб таркибни уч нафар футболчи тарк этди. Яъни Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев ва Соҳиб Абдуллаевлар иккинчи даврада «Навбаҳор»да ўйнашмайди. Шунингдек, ёшлар таркиби вакили Акбаршо Рашидхонов ҳам «Андижон» сафида иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. Жамоага янги қўшиладиган ўйинчилар борасида ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Йиғин давомида селекция ишларини олиб борамиз. Белоруслик ҳимоячимиз Юрий Рижко билан бирагаликда кўрикдан ўтиш учун Андрей Лясюк исмли ҳужумчи келади. У бунга қадар асосан Белорусь чемпионатида тўп сурган. Ихтиёримизда Шаҳбоз Эркинов ва Абдумалик Абдуллаев каби ҳужумчилар бўлсада, жамоадаги рақобатни кучайтиришимиз лозим. Ҳозирча бошқа янгилик йўқ.

- «Навбаҳор» мухлисларини фарғоналик футболчиларни тақдири қизиқитирмоқда.
- Йиғиндан сўнг бу масалаларга ойдинлик киритилади. Ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашиб оламиз. Шундан сўнг кимни кетиши ва ким билан хайрлашишимизга ойдинлик киритилади. Ҳозирча бирор-бир футболчи олдимга келиб клубдан кетиш истаги борлигини айтгани йўқ. Тўғри, уларнинг баъзиларига кўплаб жамоалардан таклиф келиб тушмоқда. Шундай бўлсада, юқорида номлари келтирилган футболчилардан бошқа ҳеч ким жамоадан кетгани йўқ.

- Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокидан кўнглингиз тўлдими?
- Асосий ютуғимиз шундан иборатки, мавсум бошидан олдимизга қўйилган энг асосий вазифани, яъни ўйингоҳга мухлислар ташрифини ошириш эди. Ўтган йили наманганликлар ўйинига томошабинлар пасайгани бор гап. Бу вазифани қайсидир маънода уддаладик деб ўйлайман. «Навбаҳор»га мухлислар томонидан қизиқиш ва талаб кучайди. Наманганга катта футбол қайтди. Лекин, биринчи давра ўйинларидан 100 фоиз қониқиш хосил қилмадим. Чунки мавсумнинг биринчи қисмини 5-6 ўринларда якунлашни кўзлагандик. Афсуски сўнгги ўйинларда мағлубиятга учрашимиз оқибатида ниятларимиз амалга ошмади. Яъни олдимизга қўйилган вазифани тўлиқ бажара олмадик. Ўзимиз истаган ўринни банд этмаганлигимиз, табиийки мухлисларимизни ҳам ранжитди. Наманганлик футбол шинавандалари суюкли жамоаларини ҳар доим юқори ўринларда кўришни исташади. Биринчи даврадаги мағлубиятлар қўлга киритган ютуқларимизни бироз «ювиб кетди».

- Жамоани янги ҳомийга эга бўлиши «Навбаҳор»даги фаолиятингизни давом эттириш учун ижобий туртки бўлгандир?
- Ҳомий топилгани албатта яхши бўлди. Лекин, бу истаган футболчини жамоага олиб келиш мумкин дегани эмас. Албатта ўзимизга керакли бўлган ўйинчиларни таркибга чорлаймиз. Зеро, баъзи позицияларни кучайтириш ёки рақобатни ўстиришимиз зарур. Қимматбаҳо ўйинчиларни ҳам таркибга ҳозирни ўзидан қўша олмаймиз. Чунки бошқа футболчини харид қилиш учун айни пайтда таркибда бўлган кимнидир қўйиб юборишимизга тўғри келади. Шу даражага етгунгача меҳнат қилган футболчиларни ҳомий пайдо бўлгач қўйиб юбориш нотўғри бўлади. Биз бундай йўлдан бормаймиз. Тўғри, керакли позицияларга янги ўйинчиларни сотиб олиш режамизда бор. Яна бир бор такрорлаб ўтаман, қиммат харидларга қўл уриш имконига эга эмасмиз. Ҳозирги ёрдам қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз учун етарли бўлади. Вилоят ҳокимлиги ҳам қўллаб-қувватлаб турибди. Федерация президенти Мираброр Зуфарович билан учрашув ўтказганимизнинг ўзи бизнинг катта ютуғимиз. Мавсум охиригача «Навбаҳор»да ишлашим сўроқ остида турганди. Ҳозирга келиб, ишонч билан айтишим мумкинки, «Навбаҳор»дан мавсум якунланмагунча кетмайман. Раҳбарлар ҳам жамоага ўз ёрдамларини аямасликларини билдиришган. Вазият ижобий тарафга ўзгаради деб ўйлайман.

- Биринчи давра якунлангач клуб раҳбарияти билан молиявий масалаларни муҳокама қилиб чиқишингизни айтгандингиз…
- Наманган футболининг яхши томони шундаки, жамоа ўзининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан рахбарларни ҳам клубга яхши ниятлар билан қарашга ва қизиқитиришга имкони бор. Сўнгги йилларда «лочинлар» молиявий қийинчиликлар гирдобидан чиқа олмаётганди. Лекин, ушбу мавсумдан эътиборан бундай кўнгилсизликларга чек қўйилди. «Кито интернационал» компанияси «Навбаҳор»га ёрдам бериш истагида хомийлик қилиши бу борада биринчи қадам ташланганидан далолат беради. Бу ҳам жамоага бўлган эътиборнинг ҳосили, йигитларнинг меҳнати мевасидир. Уларнинг кўрсатган ўйинлари эвазига бунга ҳақли равишда эришишди. Жамоамиз номидан федерациямиз раҳбарларига жамоамизга бўлган эътибор учун катта миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ишончларини иккинчи даврада қўлимиздан келганча оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Айрим интернет нашрларининг эътирофига қараганда жамоа янги дарвозабон қидираётган экан. Бу маълумот қанчалик асосли?
- Интернетдаги манбалардан бу ҳақда маълумотлар тарқалганидан хабарим бор. Аммо, уларнинг барчаси асоссиз эканлигини айтиш лозим. Шунга ўхшаш хабарларнинг бари ҳақиқатдан анча йироқ. Қайси футболчи билан музокара олиб бораётган бўлсак ёки ким билан битим имзоласак, бу ҳақда жамоамиз расмий сайтида эълон қиламиз.

- Ўтган йили қўл остингизда тўп сурган Алишер Шоғуломовни иккинчи даврадан таркибда кўришимиз мумкинми? Умуман янги ҳужумчи қидиряпсизми?
- Алишер Шоғуломовга «Локомотив» томонидан таклиф келиб тушган. Шунинг учун у «темирйўлчилар» аъзосига айланишга яқин турибди. Албатта, агарда Алишер «Навбаҳор»га келганида шубҳасиз жамоа ўйинини кучайтирган бўларди… Селекционерларимизнинг асосий вазифаси кучли ҳужумчи излашдан иборат. Лекин, Ўзбекистон футболида ҳозирги кунда яхши савиядаги ҳужумчи топиш муаммо бўлиб турибди. 2-3 нафар номзодларнинг ўйинини кўриб чиқиб, маъқул келгани билан шартнома тузишимиз мумкин. Олдинги чизиқ учун яна бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқчимиз.

- «Локомотив» ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборов биринчи даврада ўйин амалиётига кам ҳолларда эга бўлди. Сизда уни жамоага чорлаш фикри борми?
- Ҳа, бор эди. Дилшод Жабборов яхши спортчи. Албатта уни «Навбаҳор»да кўришни истардик. Бироқ, унга таклиф билан чиқишимиздан аввал «Олмалиқ»дан чорлов бўлганлиги ойдинлашди. Шу сабабли Жабборов уларга розилик бериб улгурган экан. Шунинг учун вазиятни қандай тус олиши ҳозирча номаълум. Кўп нарса Дилшоднинг ўзига боғлиқ. Биринчидан унинг амалда «Локомотив» билан битими бор. Наманганлик ўйинчи сафимизга ўтса бизга албатта ёрдами тегарди. Бундан хурсанд бўлардик. Ҳозирча бу масала очиқлигича турибди. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳозир кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

- Сизда футболчиларни руҳлантириш хусусияти юқори. Нутқ сўзлашдан один тайёргарлик кўрасизми?
- Бунга тайёрланмайман. Савол берилгач ўз фикрларимни айтаман холос. Мисол учун телевидениега ҳам таклиф этишганида, аввалдан қандай савол берилишини айтишмайди. Қандай савол берилса, вазиятга қараб жавоб беришга ҳаракат қиламан. Футболчиларни руҳлантириш мураббийнинг иши. Баъзилар жамоага руҳшунос олиб келиш кераклигини айтади. Аммо, шахсан ўзим асосий «психолог» - бу мураббий деб ўйлайман. Ҳар бир футболчининг феъл-атворини билиш зарур.

Кимгадир юмшоқроқ, кимгадир эса қаттиқроқ муомилада бўлиш керак бўлади. Шундай бўлсада, руҳлантиришнинг ҳам ўзига яраша чегараси бўлади. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, бу нарса ҳатто таъсир ҳам этмай қолиши мумкин. Ўзим ҳам футболчи бўлганлигим сабабли шогирдларим билан тил топишишимиз осонроқ кечади. Улар менга тўла ишонишади. Ўзим ҳам биринчи навбатда футболчиларим томонида бўлишга ҳаракат қиламан. Молиявий қийинчиликлар мавжуд пайтларда ҳам улар бор кучлари билан тўп суришди. Менга бўлган ишончлари учун йигитларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Худо хоҳласа, вазият ижобий тарафга ўзгаришни бошласа, руҳлантириш ҳам осонроқ бўлади.

- Ҳозирги даражага кўтарилишингизда қайси мураббийнинг хиссаси катта бўлган?
- Футболчи бўлишимда ҳам, мураббий бўлиб етишишимда ҳам биринчи устозим Баҳром ака Ҳакимовнинг ҳиссалари катта. Қолаверса, Тачмурод Агамуродовга ҳам хурматим чексиз. Миржалол ака Қосимовдан ҳам кўп нарса ўрганганман. Ҳозиргача Миржалол Қўшоқович керакли маслаҳатларини мендан аямайди. Ҳурматли Рустам ака Акрамовдан ҳам мураббийлик курсларида жуда кўп нарсаларни ўргандим. Александр Волков қўлидан келганича ёрдамини аямай келади. Устозларимдан ҳар доим маслаҳат сўраб тураман. Умуман олганда эса устозларим кўплиги туфайли барчаларини айтишим қийин.

Уларнинг барчаларидан миннатдорман. Мураббийлик соҳасида ҳали қиладиган ишларим кўп. Жуда кўп изланишим керак. Ўз устимда босқичма-босқич ўсиб бориб мухлислар талаб қилган даражадаги мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қиламан. Федерациямиз раҳбарияти ишонч билдириб, Ўзбекистон терма жамоасига ёрдамчи мураббий сифатида жалб этишди. Уларнинг ишончларини оқлаш учун ҳам ўз устимда жуда кўп ишлашим керак. Меҳнатдан қочмайман.

- Биринчи даврада асосан мураббийлик курсларида ўқиганингиз боис жамоа машғулотларини Мустафо Байрамов ва Зоҳид Нурматовлар олиб боришди. Учрашувга асосий таркибни тузишда улар ёрдам беришадими ёки бу ўзингизни қарорингиз бўладими?
- Ўзбекистон футболида муносиб из қолдирган Зоҳид Нурматов ва Мустафо Байрамов, дарвозабонлар мураббийи Сергей Захарецкийлар мураббийлар штабидан жой олишган. Улар билан бирга маслаҳатлашиб иш тутамиз. Баъзи вазиятларда таркибни ўзим тузаман. Ёрдамчи мураббийларим айрим вазиятларни кўрмай қолсам, кўмаклашиб туришади. Бош мураббий машғулотлар жараёнида ҳам ўзи бош бўлиб туришини тарафдориман. Биринчи даврада ташкилий ишларни ҳам ўзим бажардим.

Қолаверса, «Про» лицензияси учун ўқишни ҳам давом эттирдим. Баъзи ўйинларда балки бу ҳам салбий таъсир қилгандир. Иккинчи даврадан бошлаб ўзим машғулотларда бош-қош бўлишга ҳаракат қиламан. Агарда «Навбаҳор» мухлислари меҳрини қозонсам, бу асосий ютуғим бўлади. Шогирдларимдан ҳам биринчи навбатда шу нарсани талаб қиламан. Биринчи даврада наманганлик ишқибозлар доим бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Тўғри, мағлубиятга учраган пайтларимиз ҳам бўлиб турди. Ҳатто шундай кунларда ҳам улар жамоани ёлғиз қолдиришмади. Уларга нисбатан хурматим чексиз.

- Александр Шадриннинг вафоти Сизга қандай таъсир қилди?
- Бу Ўзбекистон футболи, терма жамоа, унинг оиласи ва барча мухлислар учун катта йўқотиш бўлди. Афсуски ҳаётда ҳеч ким олдиндан нима бўлишини билмайди. Шу сабабли инсонлар бир-бирини қадрига тириклигида етишишини истардим. Баъзи ҳолларда билиб билмай кимнидир хафа қилиб, кўнглини оғритиб қўйишимиз мумкин. Инсон иложи борича шундай вазиятларни камайтириш лозим. Чунки инсон қадри мана шундай кунларда билинади. Жамоамиз номидан Шадриннинг оиласига ва «Локомотив» клубига таъзиямни изҳор қиламан. Бу хабарни эшитиб шок ҳолатига тушдим. Александр билан бирга «Локомотив»да тўп сурганмиз. У ажойиб йигит ва футболчи эди. Ҳаёт давом этади. Эндиликда унинг ота-оналари ва рафиқаси кучли бўлишлари керак. Шадрин «Навбаҳор»да ҳам ўйнаган. У «Пахтакор»га урган голлари билан барчанинг хотирасида сақланиб қолган. Унинг номи мухлислар ёдида абадий қолади.


Жавлон Маҳмудов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика