Latest news

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  37 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  4 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Бахтиёр Ашурматов: "Келгуси мавусмда "Қўқон-1912" янада кучли бўлади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Келгуси мавусмда "Қўқон-1912" янада кучли бўлади"

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Бугун мавсумдаги охирги ўйин бўлди. Мавсумни юқори савияда ўтказганлари учун футболчиларимга, бизга яхши шароитларни яратиб берган жамоамиз раҳбариятига ҳамда бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб келган қадрдон мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бу мавсум шуни кўрсатдики, бизда умид ва ишонч бор. Асосийси мухлисларимизда бизга нисбатан ишонч пайдо бўлди. Ўйлайманки келгуси мавусмда жамоамиз янада кучли бўлади. Йигитларимизга қилган меҳнатлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" кучли жамоа , улар ҳаққоний ғалабага эришишди. Лекин натижа ўйинга мос бўлмади. Футболчиларимиз 0-3 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмас эдилар. Футболчиларимизга бугунги баҳсда ҳам борларини бериб ўйнашди. Уларга хеч қандай эътирозим йўқ. Рақиб сафида яхши ижрочилар йиғилганлиги, заҳирадан майдонга тушган футболчилари ҳам ўйинни кучайтира олишгани якунда ўз сўзини айтди. Бугунги баҳс олдидан таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўйинимизга таъсир қилди. 



Захирамизда ўйинни кучайтирита оладиган футболчилар қолмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Мухлислар хужумни кучайтиришни талаб қилишди. Норбековни туширдик, афсуски Шоҳназар ҳали ўйинга тайёр эмас эди. Шундай бўлса ҳам футболчиларим майдонда охиригача курашишди, борларини беришди. Буни ўйин тугагач мухлисларимиз бизни олқишлар билан кузатиб қўйганлигидан ҳам билсак бўлади.Энди янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Легионерларимиз 11 ой давомида уйларига боришмаганди. Биласизлар, Йосович жароҳат олганди. Барибир у қолган баҳсларда майдонга туша олмасди. Шуни ҳам инобатга олган ҳолда легионерларга рухсат бердик. Иван янги мавсумда ҳам жамоамиз сафида ўйнаши мумкин.

Йил давомида меҳнат қилган мураббийлар штабига, шифокорларимизга  ва клубдаги барча ходимларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Натижаларда барчаларарининг ҳиссалари катта бўлди", - дейди Ашурматов. 




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика