Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи таймдаги ўйинимиз орқали дурангга лойиқ эдик"
18 may 2021 20:17
News
Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи таймдаги ўйинимиз орқали дурангга лойиқ эдик"
"Жуда ҳам мураккаб ўйин бўлди. "Сўғдиёна" жуда яхши шаклланган жамоа. Тан олиш керак биринчи таймда рақиб биздан устунлик қилди ва ҳимоядаги хатоларимиздан фойдаланишди. Тезкор гол урганимизга қарамай кетма-кет учта гол ўтказиб юбордик.
Иккинчи таймда вазиятлар яратдик, охиригача курашдик, афсуски футбол шундай бешафқат. Иккинчи таймдаги ўйинимиз орқали ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Йигитларимиз охиргача курашишгани учун мухлисларимиз уларни олқишлаб қўйишди.
Асосий дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев жароҳат олганидан кейин ҳар ўйинда турли дарвозабонлар тушмоқда. Биринчи даврадан кейин Исломжон Абдуллаевни қайтариш имконияти бор, ёки Асилбек Амонов йил бошида бизнинг жамоага келиши мумкин эди. Бироқ уч дарвозабон билан шартнома тузиб бўлгандик. Ёзда балки унинг вариантини яна кўриб чиқармиз.
Бобур Акбаров захирага олинганидан кейин жаҳли чиқди? Ўзим ҳам футболчи бўлганман, биринчи таймда захирага олиниш ҳеч кимга ёқмайди. Лекин 1:3 ҳисобида ютқазаётгандик ва таваккал қилишимиз керак эди. Ўзгаришлар ўзини оқлади, ҳужумкорлик ортди, Абдуҳамидовнинг ўзида иккита вазият бўлганди. Битта ёқмаган жиҳат бу рақиб футболчиларининг майдонга ётиб олишлари бўлди, майли бу вазиятга тўхталиб ўтишни хоҳламайман. Мағлуб бўлдик ва айб ўзимизда.
Андрей Сидоровнинг потенциали юқори, лекин сўнгги йилларда ўйинида пасайиш бўлди. Уни мана шу "чуқурлик"дан олиб чиқиб кетсак жуда яхши ўйинлар намойиш этиши аниқ.
ФИФА кунлари муносабати билан тахминан 1 ойлик танаффус бўлади. Бундан унумли фойдаланишимиз керак. Режаларимизда "Турон" билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бор. Кейинги режалар тасдиқлангач бу борада алоҳида хабар берамиз", - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Comments