Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  2 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳозир кимнидир айблаб, кимдир-кимдандир хафа бўлиб юрса, охири яхшиликка олиб келмайди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳозир кимнидир айблаб, кимдир-кимдандир хафа бўлиб юрса, охири яхшиликка олиб келмайди"

Про-лиганинг 24-туридан "Бухоро" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳақиқатдан ҳам бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим эди. Учрашув олдидан ҳам айтиб ўтгандим, бугун ғалаба қозонган жамоа Суперлига учун муҳим қадамни ташлаган бўларди. 

Мағлубиятга сабаб сифатида ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимизни кўрсатишим мумкин. "Бухоро" ўз вазиятидан фойдаланди ва керакли 3 очкони қўлга киритди.  Рўзимбой Аҳмедов жорий мавсум жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Унинг тўғри жой танлаши, голни ҳис қила олиши бугунги ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Турон"нинг мағлубиятига сабаб нима бўлди деб ўйлайсиз?

- Айтиб ўтдим, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир вазиятда қайтариш жуда қийин бўлган зарбани "Бухоро" посбони Никола Стошич олиб чиқди. Яна бир вазиятда дарвозага кириб кетаётган тўп ўз футболчимизга тегиб қолди. Энди "Бухоро" иккинчи ўринни бой бериши қийин. Лекин биз охиригача курашамиз. Йигитларда ҳозир тушкун кайфият. Бироқ кимнидир айблаб, кимдир-кимдандир хафа бўлиб юрса, охири яхшилик билан тугамайди.

- Ўйин давомида ҳакамларга эътироз билдирган вазиятларингиз бўлди. Умуман, бугунги учрашувдаги ҳакамлик ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин давомида эмоция билан вазиятларга эътироз қилиш табиий хол. Мен ўйиндан кейин ҳакамлар ёнига бориб миннатдорчилик билдирдим. Фикримча, бизда ёки мухлисларда ҳакамликка нисбатан жиддий эътироз бўлмади. Сўнги учрашувлардаги энг яхши ҳакамлик сифатида баҳолаш мумкин.

- "Турон"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Мен жамоани қабул қилиб олганимда олдинда 6 та ўйин бор эди. Қийинчиликни бўйнимга олиб клуб таклифига рози бўлганман. Ҳозир селекцияда мен қатнашмаганман деб баҳона топиш ноўрин. Мураббийлар штаби таркиб танлашда адашган бўлса, захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтириши керак. 30 дақиқами, 10 дақиқами, майдонга тушган футболчи ўзининг кучли эканини исботлаши учун ҳаракат қилиши лозим. Бугунги ўйинда вазиятлар кам бўлган бўлса ҳам, жанговорлик юқори эди. Шу сабабдан ҳам учрашув мухлисларга ёққан бўлса керак.

Ўйиндан олдин асосий таркиб футболчимиз Жасур Ўринов жароҳат олди. Бизда танлов имконияти кўп эмас. Олдинги мураббийлар ҳам ёмон ишлашмаган. Бироқ сўнги ўйинларда йўқотилган очколар сабаб жамоа тушкун кайфиятда эди. Биз жамоага келгандан сўнг руҳиятни, курашувчанликни шакллантира олдик. Ўтиш ўйинида майдонга чиқиш эҳтимоли ҳам бор. Айтиб ўтганимдек, биз охиригача курашамиз.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика