Latest news

20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  16 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  4 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  13 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  5 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  1 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  42 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  4 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  27 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  3

Бахтиёр Ашурматов: “Футболда номлар ғалаба қозонмайди” News

Бахтиёр Ашурматов: “Футболда номлар ғалаба қозонмайди”

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:0) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.


– Футболда номлар ғалаба қозонмайди. Футболчи ҳар бир майдонда бор кучи билан юқори савияда ўйнаши керак. “Навбаҳор” бугун “Сўғдиёна”дан паст савияда ўйнади.

-Бугун ҳеч бир шогирдим мен ҳоҳлагандек ўйин кўрсатмади. Футболчилар кўрсатган ўйиндан ҳам, мураббийлар штабидан ҳам қониқмадим.

– Бақоев юқоридан узатиладиган тўплар учун бўладиган курашларда яхши ҳаракат қилади. Таваккал қилиб уч ҳужумчи билан ўйнаганимиздан Жиззахликлар унумли фойдаланишди. Кўп бўшлиқлар юзага келганди.

– Бугун “Сўғдиёна” майдонга оҳиргги жангга чиққанди тушди. Жиззахликларда бугунги ўйинда катта иштёқ бор эди. Музаффаров томонидан киритилган гол уларга яна қўшимча куч бағишлади. Шогирдларимда эса бунинг акси, улар биринчи голдан кейин ўзларига келишлари қийин бўлди. Бойдадаевни алмаштирилишига сабаб, у огоҳлантириш олганди. Раҳматуллаевнинг майдонга туширилиши эса у сўнгги ўйинларда ижобий таасурот қолдираётганди. Футболчиларимиз иккинчи бўлимда бўш ўйин кўрсатишди. Бунда мураббийлар ҳам айбдор.

– Мен ёрдамчиларимга ишонаман. Лекин ўйин вақтлари футболчиларга кўрсатмаларни мен бераман. Ёрдамчиларим майдонда рўй бераётган ҳато ва камчиликларни менга етказиб туришади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика