Latest news

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  0 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  12 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

Бахтиёр Ашурматов: "Даврон Файзиев учун эшикларимиз очиқ" News

Бахтиёр Ашурматов: "Даврон Файзиев учун эшикларимиз очиқ"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Очиғи биз 3 та уй учрашувида ғалаба қозонмаганимиз учун мухлислар олдида ҳам хижолатда эдик. Жамоа футболчиларида ҳам босим бор эди, шу сабаб бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Йигитлар охиригача курашишди, зарур ғалабани қўлга киритдик. Лекин "Машъал" биринчи бўлимда идеал ўйин кўрсатди, тўп назорати ва қарши ҳужумларда биздан устунлик қилишди. Натижада ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлга олдик, захирадан қўшилган футболчилар ҳам яхши ўйин намойиш этишди.

- Даврон Файзиев "Бухоро"дан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. У Қўқонга қайтиши мумкинми?


- Мумкин, Даврон Файзиев ўтган мавсумда ҳам жамоамизда ишлаган. У яхши инсон, яхши мутахассис. Даврон Орифович жамоамиздан кетганида биз ҳафа бўлганмиз. У киши учун эшигимиз ҳамиша очиқ, жамоамизга қўшилса бундан фақат хурсанд бўламиз.

- Сизга соғлик тилаймиз. Суҳроб Бердиев сафга қайтса, Анвар Ҳожимирзаевнинг мослашиш жараёни муваффақиятли ўтиб ўйини янада кучайса, жамоангиз янада кўпроқ голлар уришига ишонасизми?


- Соғлик тилаганиз учун раҳмат. Сўнги вақтларда соғлигимда озроқ муаммолар бор эди. Тўғрисини айтганда мени соғлигимдан кўра жамоамизнинг натижалари хавотирга солиб турганди. Бугунги натижадан хурсандман. Тўғри ҳозир олдимиздаги вазифани бажарганимиз йўқ. Лекин босимни енгиб ўтиб мухлисларимизни хурсанд қилдик деган умиддаман. Захирадан қўшилган Абдуҳамидов ва Бамбалар ўйинни кучайтиришди. Улар асосий таркибда тушишга озгина тайёр эмасдилар. Якуба Бамбанинг соғлигидаги озроқ муаммо бор эди, шу сабаб уни захирадан туширдик. Хамидулло ҳам 4-5 ой давомида майдонга тушмади, секин-аста ўз формасини тиклаяпти. Суҳроб Бердиев соғайиб кетиб сафга ўйинимиз янада кучаяди. Шунингдек Бобур Акбаровда ҳам жароҳат бор эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика