Latest news

19:10Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 19:02Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912". Холматов, Фламарион ва Гвазава асосий таркибда  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  2 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  4

Бахтиёр Ашурматов: «Дарвозабон бўлса сизлар топиб беринглар» News

Бахтиёр Ашурматов: «Дарвозабон бўлса сизлар топиб беринглар»

Кеча "Навбаҳор" Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб йирик 1:5 ҳисобида доғда қолди.
Учрашувдан аввалроқ Бахтиёр Ашурматов билан боғланиб, айрим саволлар билан мурожаат қилдим.

Келинг, ундан аввал кечаги ўйин ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсам. Барча билдики, жамоамиз у қадар кучли бўлмаган терма жамоа томонидан «янчиб» ташланди. Ҳайратланарлиси шундаки, йиғилганига 3 кун бўлган янги терма жамоамиз қарийб 20 кундан бери жиддий тайёргарлик кўраётган жамоани йирик ҳисобда этди, зўр-а? Лекин масаланинг яна айрим томонлари борки, мағлубият қайсидир маънода ўринлидек, туюлади. Хусусан, кечаги ўйиндан бир кун аввал ҳам «Навбаҳор» ўртоқлик учрашувини ўтказганди. Балки ўйинчилар жисмонан тиклана олишмагандир? Шунингдек, Ашурматовнинг жамоа билан бирга эмаслиги ўйинга таъсир қилаётгандир? Ҳар ҳолда, унинг ёрдамчилари юқори савиядаги мураббийлар эмас. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам терманинг ёш таркиби «Навбаҳор»ни бунчалик осонлик билан мағлуб этмаслиги лозим эди.


- Бахтиёр ака, мухлисларимизни биринчи галда таркибдаги ўзгаришлар қизиқтиради. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз.
- Хабарингиз бўлса керак, сафимизга Дилшод Жабборов, Алишер Саматов, Бобур Акбаров, Акбар Саттаев, Руслан Качур ва Александр Каблашлар қўшилди. Юқоридаги уч ўйинчи билан битим тузилган бўлса, қолганлар кўрикда. Ҳозирча уларнинг тақдири номаълум. Легионерлар маҳаллий ўйинчилардан устун саналсагина, улар жамоада қолишади.

- Таркибга янги ўйинчилар қўшилиши мумкинми?
- Биз таркибда кўришни истаган футболчилар ўз жамоалари билан шартномага эгалар. Ўз навбатида ҳеч кимга керак бўлмаган футболчилар бизга ҳам керак эмас.

- Айни пайтда терма жамоа билан биргамисиз ёки «Навбаҳор» йиғинида ҳам иштирок этяпсизми?
- Айни дамда терма жамоа ихтиёридаман. «Навбаҳор»да эса машғулотларни ёрдамчиларим - Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Терма жамоанинг йиғини 29 июль куни ниҳоясига етади. Шундан сўнг, жамоамга қайтаман.

- Мухлисларимиз жамоага янги дарвозабон келишини исташмоқда

- Юқорида айтганимдек, биз хоҳлаган ўйинчиларнинг ўз жамоалари билан келишувлари бор. Тимур Жўраев «Локомотив» билан бирга бўлса, Мурод Зуҳуров «Бунёдкор»да. Дарвозабон бўлса, сизлар топиб беринглар...



Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика