Latest news

00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  25

Бахтиёр Ашурматов "Бунёдкор"га қайтди News

Бахтиёр Ашурматов "Бунёдкор"га қайтди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабига ёш ва истеъдодли мутахассис келиб қўшилди.
Футболчилик даврини бир неча етакчи жамоаларда ўтказиб, ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Бахтиёр Ашурматов 2012 йилги мавсумдан бошлаб ўзини мураббийликда синаб кўраётган эди. Ёш мутахассис "Гулистон" жамоасини олий лигага олиб чиқиб, элитанинг дастлабки турларида ҳам ижобий натижалар қайд этди. Мавсум-2013 якунига кўра сирдарёликлар олий лигани тарк этишган бўлса-да, ёш иқтидорлар билан ишлаш борасида Бахтиёр Ашурматов мураббийлик соҳасида жуда яхши таассурот қолдирди.

Айни пайтда ПРО лицензияси учун таҳсил олётган Бахтиёр Ашурматов мураббийликдаги кейинги фаолиятини Тошкентнинг Бунёдкор жамоаси билан боғлади. Ёш мутахассис жамоамизнинг мураббийлар штабида Миржалол Қосимовга кўмаклашади.

Айтиш жоизки, "Бунёдкор" жамоаси Бахтиёр Ашурматов учун бегона клуб эмас. У 2007-2009 йиллар мобайнида қалдирғочлар сафида жами 62та учрашувда майдонга тушган ва Ўзбекистон чемпиони, кубоги соҳиби, шунингдек Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси деган шарафли номларга сазовор бўлган.

Бахтиёр Ашурматовнинг "Бунёдкор"да мураббий сифатидаги фаолияти ҳам муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика