Latest news

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  0 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  6 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  103

Бахтиёр Ашурматов: “Бунёдкор”га мураббий сифатида ҳам қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бунёдкор”га мураббий сифатида ҳам қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман”

Бу йил олий лигада бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказган Бахтиёр Ашурматов, “Гулистон”да ёшлардан иборат курашчан жамоа тузиб, кўпчилик мухлисларда ижобий таассурот қолдирди.
Гарчи сирдарёликлар элитани тарк этган бўлсада, маҳаллий ишқибозлар Ашурматовдан норози эмас.

Унинг бу йилги фаолиятини беэътибор қолдирмаган “Бунёдкор” клуби Ашурматовни мураббийлар штабида ишлашга таклиф билан чиқди.

Ёш мураббий ҳам ўз навбатида собиқ жамоасидан тушган чорловни “лаббай” дея қабул қилди. Шу муносабат билан Ашурматовдан интервью олдик.

- Бахтиёр ака, собиқ жамоангиз бўлмиш “Бунёдкор”га қайтдингиз. Фақат бу сафар мураббий сифатида. Очиғи, сизнинг бошқа клубга бош мураббий сифатида ўтишингиз таҳмин қилинаётганди. “Қалдирғочлар”нинг таклифи кўпроқ нимаси билан эътиборингизни тортди?
- Тўғри, олдимда элита вакиллари ва биринчи лига жамоаларидан келиб тушган таклифлар бор эди. Лекин “Бунёдкор”нинг чорлови менга ҳар томонлама маъқул келди. Гарчи ёрдамчи мураббий сифатида ишласамда, бу клубда мураббий сифатида кўп нарсаларни ўзим учун кашф этишимни тушуниб етдим. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубогини қўлга киритган жамоада ишлаш ҳар томонлама фойдали бўлишини хис қилдим.

- Жамоага сизни шахсан Миржалол Қосимовнинг ўзи таклиф этдими ёки бу ташаббус клуб раҳбариятидан чиқдими?
- Аввало Миржалол ака клуб раҳбарлари билан бу борада маслаҳатлашган холда, мени ёрдамчиликка таклиф қилди. Бир сўз билан айтганда бу “Бунёдкор” ФКнинг таклифи эди. Биласиз жамоа мен учун бегона эмас. Илгари футболчи сифатида ўйнаганман. Шу боис жамоанинг барча аъзоси билан илиқ муносабатни сақлаб қолинган. Миржалол Қўшоқович билан илгари майдонда бирга тўп тепганмиз. Мана келаси йил насиб қилса мураббийлар штабида ҳам у киши билан бирга ишлайдиган бўлдим. “Бунёдкор”да ишлаб Қосимов ва ёрдамчи мураббий Александр Волковдан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман.

- Қосимов билан илгари майдонда бирга ҳаракат қилганман дедингиз. Айтингчи мураббий сифатида ҳам бирга ишлашингизни кутганмидингиз?
 - Футболда шундай спорт турики, футболчи ва мураббийнинг ҳаёти тез-тез ўзгариб туради. Эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмаганидек. Тўғриси мен бундай бўлишини сира кутмагандим. Шу ўринда шахсан Миржалол ака Қосимов ва “Бунёдкор” ФК раҳбариятига таклиф учун ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Насиб қилса мураббий сифатида ҳам клуб ривожи учун қўлимдан келган барча ишни амалга оширишга тайёрман. Бор билим ва маҳоратимни бериб астойдил ишламоқчиман.

- Шартнома неча йилга мўлжалланди?
- Бир йилга. Кейинчалик хориж клубларига бориб ҳам, мураббий сифатида маҳоратимни ошириб қайтмоқчиман ва албатта яна бирор бир жамоада бош мураббий сифатида ишлаш ниятим бор. Агарда келгусида ўз олдига жиддий ва аниқ мақсад қўйган клублардан таклифлар бўлса, ўйлайманки, Миржалол ака Қосимов ва “Бунёдкор” ФК бунга қаршилик қилмайди.

- “Бунёдкор”га мураббий сифатида қайтишингизни жамоадагилар қандай қабул қилишди?
- Айни пайтда ПРО мураббийлик қурсида таҳсил олаётганим туфайли, тўғрисини айтсам, ҳозирча “Бунёдкор” машғулотларига бориб иштирок эта олмаяпман. Ўқишлар анчагина жиддий суръатда ўтмоқда. Интизом биринчи ўринда. Дарсларни қолдириш бўлмаяпти. “Бунёдкор” жамоаси ҳам ўқишимни инобатга олиб менга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бу ҳам менга руҳан далда бўлмоқда.

- Яқинда ушбу клубга “Гулистон”дан Бобур Акбаров кўчиб ўтди. Шунингдек Алишер Шоғуломов ҳам “қалдирғочлар” қизиқиши доирасидан ўрин олган. Бу икки шогирдингизнинг чемпион сафига бориб қўшилишини мухлислар сиз билан боғламоқда. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
 - Йўқ мен ундай демаган бўлардим. Биласизми “Бунёдкор” мураббийлар штаби Акбаровни бутун мавсум мобайнида кузатишди. Тўғри уни “қалдирғочлар”га мен тавсия қилганман. Бобур бир йил давомида “Гулистон”да ўйнаб катта ўсишга эришди. Ўз устида ишлашни янада оширса бемалол янги клубида ҳам ўйнаб кета олади ва шу орқали терма жамоа таркибига тушиши ҳам мумкин. Кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ.
“Гулистон” билан “Бунёдкор”ни солиштириб бўлмайди. Пойтахт жамоасида рақобат кучли. Шунинг учун Акбаров ўз кучига ишониб, ҳаяжонланмасдан ўйнаши керак. Бобурга “Бунёдкор” вакиллари таклиф билан чиқишганида у менга бу борада мурожаат қилиб маслаҳат сўради. Чемпион сафига ўтса яхши бўлишини айтиб, шогирдимга омад тиладим.
Агарда мен бу клубга ўтмаганимда ҳам Бобур Акбаров барибир “Бунёдкор”га ўтган бўларди. Бу олдиндан маълум эди.
Алишер Шоғуломовга келсак, ҳақиқатдан унга ҳам “Бунёдкор”дан таклиф бор. Яқин кунларда истеъдодли ҳужумчи клуб йиғинига келиб қўшилса ажаб эмас.

- Агарда “Гулистон”дан яна ўйинчи олиш керак бўлганида сиз яна кимларни “Бунёдкор” мураббийларига тавсия қилган бўлардингиз?
- Олдин ҳам айтганман, “Гулистон” футболчиларининг кўпчилиги олий лиганинг етакчи жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади. Мўйдин Мамазулумов бундан бир неча кун аввал ўз “Машъал” билан шартнома тузди. Бобур Акбаров эса “Бунёдкор” аъзосига айланди. Аминманки, собиқ жамоамдаги ўйинчилар келаси йил ҳам жамоасиз қолиб кетмайди. Агар сиз айтгандек холатга дуч келсак, ҳеч иккиланмасдан Раббим Ҳасановни чақирган бўлардим. Бу футболчи жуда ҳам оддий. Меҳнаткаш йигит. Майдонда ақл билан ҳаракат қилади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика