Latest news

20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  0 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  10 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  3 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  9 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  3 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  19

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди» News

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ҳиндистонга қарши ўйиндан сўнг ғалаба учун учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача курашган шогирдларидан миннатдор эканини айтди.
«Аввало ғалаба учун бутун жамоага, ғалаба учун ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача курашган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлим анча оғир кечди, аммо иккинчи бўлимда футболчилар ўзларига келишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик», - дейди Ашурматов.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи шунингдек Ҳиндистон терма жамоасини кучсиз рақиб эмаслигини ва уларнинг сафида яхши футболчилар бор эканини қўшимча қилди.

«Ҳиндистон кучсиз рақиб эмас. Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳиндистон футболи анча ўсишга эришган. Бугун улар анча тартибли ўйин намойиш этишди. Аммо, футболда, айниқса бундай иқлим шароитида тинимсиз ҳужум қилиш ҳам, ҳимояланиш ҳам қийин. Улар ўйин охирида хато қилишди ва биз бундан фойдаландик».

«Ўйиндан олдин бугун қийин бўлишини шогирдларимга айтган эдим. Танаффус пайтида эса уларга иккинчи бўлимда янада босимни ошириш кераклигини айтдим. Улар иккинчи бўлимда ишончни оқлашди ва охиригача курашишди. Бунинг учун уларга яна бир марта ўзим ва мураббийлар штаби номидан раҳмат айтаман», - дея қўшимча қилди мураббий.

Бугун ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар Ўзбекистонга мухлислик қилишди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бу ҳолат учун уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.

«Ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бу биз учун кутилмаган совға бўлди. Уларга раҳмат. Бизнинг терма жамоамиз биринчи навбатда мухлислар учун ўйнайди. Бизнинг ниятимиз Ўзбекистонда бизга мухлислик қилаётган барчага хурсандчилик улашиш ва уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиш».

Бугунги ўйинда илк голга муаллифлик қилган Игорь Сергеевни эса маҳаллий журналистлар келажакда Максим Шацкихнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи бўла олиши мумкинлиги айтишди ва мураббийдан бу ҳақдаги фикрини сўрашди.

«Игорь жуда меҳнаткаш йигит. У машғулотларда ҳам жуда кўп тер тўкади ва ўз устида кўп ишлайди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, келажакда албатта Максим Шацких каби Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўла олади», - деди Ашурматов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика