Latest news

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  16 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  8 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Бахтиёр Ашурматов: “Бугун жамоам ғалаба қозонган бўлса ҳам хурсандчиликдан сакрамадим...” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бугун жамоам ғалаба қозонган бўлса ҳам хурсандчиликдан сакрамадим...”

Суперлига 25-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Бугун мураккаб ўйин бўлди. Қўқон-1912 ҳурматга лойиқ жамоа. Афсуски, уларнинг омади келмаяпти. Қўқонлик мухлислар талабчан. Улар ҳар доим ҳужумкор ўйин тарафдори бўлиб келишган. Бугун жамоам ғалаба қозонган бўлса ҳам хурсандчиликдан сакрамадим, сабаби ўзим Қўқонликман. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан. Қўқонлик мухлислар мени доим қўллаб-қувватлаб туришади. Улардан миннатдорман. Мен футболчи ва мураббий бўлиб шаклланишимда Қўқон футболининг ўрни беқиёс. Шу учун ўзимни Қўқонлик мухлислардан қарздор деб ҳисоблайман.

Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Иккинчи бўлимда рақибимиз яхши ўйнади. Биз эса қарши ҳужумда гол уриб ғалабани илиб кетдик.
Бугунги ўйин кўрсатдики, бизда барча футболчилар бир хил савияда ўйнайди. Асосий таркибдаги ўзгаришлар кубокдаги ўйин билан ҳам боғлиқ. “Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда катта куч йўқотгандик. Шунинг учун захира ўйинчиларига ҳам имконият бердим. Улар ишончимни оқлашди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика