Latest news

12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  0 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бу сенсацион натижа эмас" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бу сенсацион натижа эмас"

"Турон" - "Локомотив" (2:1) Суперлигага ўтиш ўйинидан мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Авваламбор бизга ишонч билдирганликлари учун "Турон" раҳбариятига миннатдорчилик билдиораман. Шунингдек, бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган, охиригача ишонч билдирган жонкуяр мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, натижани сенсация деб айтмаган бўлардим. Тўғри, "Локомотив" Суперлигада ўйнагани сабаб таркибида маҳоратли футболчилар кўпроқ бўлиши мумкин. Аммо бизнинг жамоада ҳам Суперлига ҳавосини кўрган бир қатор футболчилар бор эди. 

Бугун йигитларга рақибга кўпроқ босим юзага келтиришларини сўрагандим. "Локомотив" сафида Абдумавлон Абдужалиловни ўйнамагани бизга қайсидир маънода қўл келди. Нортожиев яхши даражадаги посбон бўлишига қарамасдан унда ўйин амалиёти камроқ эди.

Сўнгги ўйинларда мардонавор ўйин намойиш этган жамоамиз йигитларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Про-лигада 2-ўрин бой берилган қийин вазиятдан барчамиз биргаликда ҳаракат қилган холда чиқиб кета олдик. "Локомотив" жамоасига ҳам келгусида омад тилаб қоламан. Коростиченко яхши мутахассис, ўйлайман-ки у жамоани янада кучайтира олади.

- Суперлигада шу таркиб сақлаб қолинадими ёки ўзгаришларни амалга оширасизми?

- Селекция ишлари ҳар бир клубда давом этади. Мен ҳозир ваъда беришим мумкин, янги мавсумда бундан-да жанговар жамоа тузамиз. Таркибни сақлаб қолиш ҳақида айтадиган бўлсам, мана шу йигитлар соғлигини хавфга қўйиб бўлса ҳам охиригача курашишдими, уларга албатта имкон берилади. Биз таркибни янада кучайтириш учун бир қатор маҳоратли футболчиларни жалб этишимиз мумкин. Шу ўринда, таркибга маҳоратли футболчиларни жалб этган холда ажойиб жамоа шакллантирган Анвар Бердиевнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

- Иккинчи бўлимда айрим  асосий таркиб футболчиларни захирага олдингиз? Ўйин аввалида қўшимча бўлимлар ва пенальтилар сериясига ҳам жамоани тайёрлаган эдингизми?

- Гапнинг очиғи, биз ўйиндан олдин пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрмагандик. Сўнги ўйинларда кузатиб жамоа сафида пенальтиларни хотиржам тепа оладиган футболчиларни кўз остимга олиб қўйгандим! Захираларга келсак, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумлари янада кучайди. Шу сабабдан ҳужумчининг ўрнига Жасур Ўриновни тушириб марказни мустаҳкамлашга ва натижани ушлаб қолишга уриндик. Бу қарор ўзини оқлади.

- "Қўқон-1912"дан истеъфога чиқарилганиз сабаб "Турон"ни Суперлигага олиб чиқиб ниманидир исботлашга ҳаракат қилдингизми?

- Кимгадир ниманидир исботлашдан кўра, ҳозир бизга ишонч билдирган "Турон" раҳбариятига ва ажойиб мухлисларига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Биз йўл қўйилган қониқарсиз натижалардан тўғри хулоса чиқарган холда охиригача курашиб Суперлига йўлланмасини ҳал қила олдик. 

- Рақиб сафида асосий дарвозабон ўйнмаслигини аввалдан билганмидингиз? Ўйинга сиз танлаган тактика шундан далолат бераётганди...

- "Локомотив" кучли жамоа бўлса, бу бизнинг ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз кераклигини англатмайди. Биз ўйинга ҳужумкор услубни танладик, керак пайтда ҳимоялана олдик. Ғалаба бутун жамоаники.

- Собиқ жамоангиз "Қўқон-1912"дан ҳам футболчилар жалб этиш режада борми?

- “Қўқон-1912"да ажойиб таркиб бор эди. Афсус, жамоа Про-лигага тушиб кетди. Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев каби футболчиларни марказда ҳар бир жамоа кўришни истайди. Биз "Қўқон-1912" раҳбариятига чиқамиз, агар футболчиларни шартномаси тугаган бўлса таркибга жалб этамиз. Агар футболчиларнинг ўзи ҳам буни истаса, албатта таркибимизда улар учун жой бор.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика