Latest news

22:36Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  125 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи даврада бой берилган ўйин учун реванш олишга интилдик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи даврада бой берилган ўйин учун реванш олишга интилдик"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.

Бахтиёр Ашурматов: “Навбаҳор” ва унинг мухлислари қалбимда чуқур из қолдирган”

- Ўйин ҳақида

- Ўйиндан аввал ҳам “Навбаҳор” билан ўйин дерби мақомига эга бўлганлиги сабабли қайси жамоа ютишидан қатъи назар жанговар ўйин бўлиши, футболчилар охиригача курашишини айтгандим. Гапларим ўз исботини топди. Иккала жамоа ҳам ўйин сўнгигача чиройли футбол намойиш этишди. Йигитлар айтган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди ва ўйлайманки, бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. “Навбаҳор” футболчиларига ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки улар 1:3 ҳисобида ютқазаётганда мухлислари учун астойдил курашишди, ишқибозлар ҳам чиройли футбол гувоҳига айланишди ва жамоаларини охиригача қўллаб-қувватлашди. Жамоамиз номидан уларга миннатдорчилик билдираман, доимо соғ-саломат бўлишсин. Ва албатта, Қўқондан узоқ йўл босиб келиб, бизга ишонишгани учун катта раҳмат. Ўйлайманки, кейинги мавсум “Навбаҳор” ҳам, “Қўқон-1912” ҳам ўз олдига янада юқорироқ вазифаларни қўяди, ҳар икки жамоа мухлислари жамоалари юқори ўринларни эгаллашига муносиб.

- Жамоангиз биринчи даврада “Навбаҳор”га ютқазиб қўйганди, шу боис футболчиларингиз ўзгача иштиёқ билан тўп тепишдими?

- Гапнинг очиғи, бугунги ўйин шахсан мен учун ҳис-ҳаяжонга бой ўйин эди. Чунки бундан аввал “Навбаҳор”да ишлаганман, бу жамоа ва унинг мухлислари, ўша ишлаган йилларим қалбимда чуқур из қолдирган. “Навбаҳор” мухлисларига нисбатан меҳрим баландлигини ҳеч қачон яширмаганман. Шу сабабли бугунги учрашув мен учун принципиал аҳамиятга эга эди. Биринчи даврада бой берилган ўйин учун реванш олишга интилдик, Худога шукрки, мухлисларимиз ва раҳбарларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ўйин охирида бўлган вазият учун “Навбаҳор” мухлисларидан узр сўрайман. Футболчимизга ҳам танбеҳ бердик, ёшлик қилиб бир оз провокацион ҳаракат қилиб қўйишди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда жамоамиз томонидан бундай ҳаракатлар қилинмайди. Қўқон ва Наманган жамоалари, мухлислари ҳурматга муносиб, шу боис кейинги ўйинлар бунданда чиройли ўтади, деб ўйлайман.

- “Қўқон-1912”нинг жорий мавсумдаги натижаси бўйича фикрингиз қандай?

- Натижадан қониқмаганлигимиз аниқ, чунки бу мавсум водий футболи учун муваффақиятсиз бўлди. Биз ҳам, “Навбаҳор” ҳам катта ниятлар билан мавсумни бошлагандик, лекин афсуски, ўз майдонимизда жуда кўп очко йўқотганимиз туфайли юқори ўринларни эгаллай олмадик. Мавсумни биз учун қониқарсиз деб айтиш мумкин. Афсуски, “Турон” ва “Андижон” жамоалари Суперлигани тарк этишди. Менимча, водий жамоалари ҳам юқори ўринлар учун курашадиган даражага чиқса, бундан чемпионатимиз савияси янада ошади. Зеро, водийлик мухлислар футболни жуда яхши кўришади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика