Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Бахтиёр Ашурматов: "Баъзилар Рўзиқул Бердиевга қўл бермаганим ҳақида гапиришди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Баъзилар Рўзиқул Бердиевга қўл бермаганим ҳақида гапиришди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон -1912" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи, бугун ютмасак бўлмас эди. Чунки "Насаф" билан ўйиндаги мағлубиятни жуда оғир қабул қилдим. Ўйиндан кейин Рўзиқул ака Бердиевнинг олдига бориб ғалаба билан табрикламаганим ҳақида гапирган инсонлар ҳам бўлди. Шу пайтда жудаям қизишиб кетгандим, бунинг учун узр сўрайман. Рўзиқул акани жудаям ҳурмат қиламан. Ёнига бориб нимадир гапириб юборишдан чўчидим. Айтмоқчи бўлганим, "Насаф" билан ўйиндаги мағлубиятни жуда оғир қабул қилдим. "Сурхон" билан ўйинда йигитларга бугун ютмасак, истеъфо бераман дегандим. Чунки ўзим қўқонликман, кўчага чиқиб, бошни кўтариб юриш ҳам зарур. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Таркибимизда муаммолар бор, булар ҳақида гапиришни истамайман. Дилшод Раҳматуллаев, Ойбек Рустамовлар ҳозирда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. Мурод Холмуҳаммедов бир ярим ой давомида бизга ёрдам бера олмади.

"Сурхон" билан ўйиндан сўнг раҳбариятдан истеъфо сўрадим, аммо улар бу нотўғри йўл экани айтишди. Уларнинг ишончи менга қўшимча куч бағишлади. Бугун Жавоҳир Сидиқов ва Қувондиқ Рўзиевлар катта ҳажмда ишни бажаришди. Мурод Холмуҳаммедовнинг сафга қайтганидан жудаям хурсандмиз.

Бугун тан олиш керак, "Локомотив" мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатишмади.

- Бугун жамоа биринчи голдан сўнг бир оз сустлашди. Ғалабага ишониб қолдими, ҳужумлар ташкил этишда ўйин бир оз пасайди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, дарвозамизга яқин жойда ҳушёрликни оширишимиз керак эди. Рақиб дарвозаси ёнида ижодкорлик учун имконият бўлади. Афсус, ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу "Локомотив"га устунлик бериб қўйди. Бизда қарши ҳужумларда имкон бор эди, афсуски тезкор ярим ҳимоячи Билолхон Тошмирзаев жароҳат олди. Жамшид Ҳасановни ярим ҳимояга сурдик, у кўпроқ вазифани бажаргани туфайли бизда қарши ҳужумда қийинчиликларга дуч келдик. Мурод Холмуҳаммедовнинг ўйинга қўшилгани бизга жуда катта фойда берди.

- "Локомотив" учун "Қўқон-1912" ноқулай рақибми?

- Ҳозир жамоаларда таркиб ўзгарган. Биз ўтган мавсум ҳам "Локомотив" билан ёмон ўйнамагандик. Очиғи, ноқулай ёки қулай рақиб деган тушунчага унчалик ҳам қўшилмаган бўлардим. Бугунги ўйинда йигитлар охирига қадар курашгани ғалабамизга сабаб бўлди деб ўйлайман. 

- Бугун ўйин амалиёти кам бўлган Исломбек Абдуллаевни дарвозага қўйдингиз. Унинг кўрсатган ўйини сизни қониқтирдими?

- Музаффар Абдуллаев ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Гапнинг очиғи, охирги ўйинларда мағлубиятга учраётганимиз сабабли Исломбек Абдуллаевга имкон бердик. Ғалаба эришдик, демак унинг ўйинидан қониқдим. Абдуллаев бир гол ўтказиб юборди, бироқ бу вазиятда Хуршид Мухторов жарима зарбасини чиройли тарзда амалга оширди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика