Latest news

19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:40ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  48 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  4 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  7 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  31 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  8

Бахтиёр Ашурматов: "Асосийси ғалабани қўлга киритиш эди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Асосийси ғалабани қўлга киритиш эди"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” мураббийи Бахтиёр Ашурматов жавоб қайтарди.


- Бугун мавсумнинг энг қийин ва асабий ўйинларидан бирини ўтказдик. Афсуски сўнгги турларда, мағлубиятлар гирдобига тушиб қолгандик. Шу сабабли, “Андижон”га қарши ўйинни масъулияти ва босими катта эди. Бунга яна бир сабаб сифатида андижонликларни сўнгги учрашувларда муносиб тарзда тўп сураётганликларини ҳам кўрсатиш мумкин. Улар ҳар бир ўйинда охирги жангга чиққандек ҳаракат қилишмоқда.Бунга рақибнинг “Шўртан” ва “Локомотив”га қарши кечган ўйинлари ёзувини кўргач амин бўлдик. Ўша баҳсларда улар ёмон таассурот қолдиришмаганди. Бугунги ўйинда ҳавотирларимиз ўз истотини топди.Яъни “Андижон” жамоаси охирги сонияларгача ўзи учун керакли натижа учун курашди. Айнан шу сабабли, бугунги баҳс биз учун қийин бўлди. Мухлисларимиз эътирозларини тўғри тушуниш керак. Негаки улар ўйингоҳга дам олгани ва чиройли футбол томоша қилиш илинжида келишади. Бугунги ўйин учун ишқибозларимиздан узр сўраган бўлардим.Ҳозирги шароитда асосийси ғалаба қозониш ва уч очкони қўлга киритиш эди. Масалан “Бунёдкор” ёки “Пахтакор”га қарши жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Мухлисларимиз имкониятни бой берган бўлишимизга қарамай, жамоамиз аъзоларини олқишлар билан кузатиб қўйишганди. Афсуски ўша ўйинларда очко ола билмагандик. Бугун эса ўзимиз ва мухлислар хоҳлагандек ўйин кўрсатмаган бўлсакда, уч очкони қўлга киритишни уддасидан чиқдик. Айнан шу сабабли, ушбу баҳсда асосийси уч очкони қўлга киритиш ҳисобланарди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика