Latest news

23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  0 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  8 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  19 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  16 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9

"Бавария"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси News

"Бавария"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси

Бугун 2000 йилдан сўнг "Бавария" шарафини ҳимоя қилган энг кучли 11 нафар футболчи ҳақида эслаб ўтамиз.

Мануэль Нойер



Нойер бугунги кунда янги дарвозабонлик мактаби тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Ўтган мавсумда у "қуруқ ўйин" ўтказиш бўйича Оливер Канни ҳам ортда қолдирди. Бундеслига ҳозирча бундай дарвозабон кўрмаган.


Вилли Саньоль



Германиянинг 5 карра чемпиони, 4 карра мамлакат кубоги соҳиби, ЕЧЛ ва қитъалараро кубок соҳиби. Айнан Саньоль сабабли биз Филипп Лам исмли футболчини муддатидан 4 йил кейин таниганмиз...


Жером Боатенг

Футболчи Пеп Гвардиола қўл остида дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бирига айланиб олди. 2016 йилда у Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Лусио

Уни кўпгина мураббийлар ўз таркибида кўришни орзу қиларди. Бразилиялик Лусиосиз "Бавария" 2003, 2005 ва 2008 йилларда "Олтин дубл"ни амалга ошира олмасди...


Давид Алаба

Австриялик футболчи бугунги кунда дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У шунингдек, майдоннинг исталган нуқтасида ҳаракат қила олади.


Филипп Лам

"Агар сиз Ламдан ёмон ўйнашни илтимос қилсангиз, у буни эплай олмайди", - дея таъриф беришганди унга.


Бастиан Швайнштайгер

Швайни бугунги кунда "Бавария"да эмас. Аммо, мюнхенликларнинг сўнгги 15 йилликдаги асосий ғалабаларида Бастианнинг улкан ҳиссаси бор.


Михаэль Баллак

"Бавария" ҳеч қачон Баллак учун энг олий чўққи бўлмаган. Ярим ҳимоячининг ҳурмати шу даражада бўлганки, у бошқа клублар билан музокара олиб борган вақтида раҳбарият бунга кўз юмишга ҳам рози бўлган.


Арьен Роббен

Роббен келгунига қадар "Бавария" Европанинг топ-клубларидан ҳисобланмаган. Голландиялик футболчи клуб сафига бориб қўшилганидан сўнг жамоа уч йил ичида уч маротаба ЕЧЛ финалида иштирок этган.


Жованни Эльбер

Клуб тарихидаги энг яхши легионер тўпурар. У Мюнхенда ўтказган 8 йил ичида 266 та ўйинда 140 гол киритишга муваффақ бўлган.


Роберт Левандовски

Левандовски "Бавария"нинг сўнгги 20 йилликдаги ва бугунги кунда дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири.


Сизнингча ушбу таркибдан яна кимлар тушиб қолган бўлиши мумкин?


"Челси"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси


"Реал"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси


"Барселона"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика