Latest news

01:46Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга мағлуб бўлди  0 01:23"Реал" жамоадаги захира ўйинчисининг ҳаракатларидан ҳайратда  1 00:55Эмерик Лапорт шу ёзда унга "Реал" қизиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  2 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 23:00Миллатлар лигаси. Англия Ирландиядан устун келди, Грузия, Молдова ва Арманистондан ишончли ғалаба  2 22:26FourFourTwo ўз талқинига кўра тарихдаги энг яхши итальян мураббийини эълон қилди  8 21:58Луис де ла Фуэнте "Барселона" футболчисининг жароҳатини маълум қилди  1 21:28Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин  3 20:48Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин  7 20:28Ўткир Юсупов қайтди, Ўзбекистон МТЖ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  16 19:56Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти  2 19:26Журналист: "Мураббий терма жамоани тарк этиши керак эди, унинг услублари эскирди"  9 18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  1 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  3

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?! News

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?!

"Бавария" ўзининг энг ашаддий рақиби "Боруссия" Дортмундга қарши кечган учрашувда Германия бундеслигасидаги ҳақиқий гегемон аслида ким эканини яна бир бор кўрсатиб қўйгандек…
Ҳа, мюнхенлик футболчилар  бундеслиганинг бошқа  клублари билан кечадиган ўйинларда ўзлари истаганларидек ҳаракат қиладилар ва учрашувларда ўзлари истаган ҳисобда ғалаба қозонадилар. Шу боисдан ҳам Мюнхен супер-клуби деярли ҳар турда янги-янги рекорд натижаларни қайд этаётир.

Шанба кунги ғалабадан сўнг турнир жадвали карвонбошилигини тўлалигича қўлга олган қизиллар кетма-кет 38 ўйиндирки мағлубиятга учраётганлари йўқ. Бундай натижани ҳалигача бирор немис клуби қайд этган эмас эди. Пеп Гвардиола шогирдлари эса янгидан-янги чўққиларни забт этишни тўхтатмоқчи эмаслар. "Боруссия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Бавария" ўз ҳисобидаги очколар сонини 35 тага етказиб олди ва бу ҳам яна бир янги рекорддир. Шу пайтгача ҳеч бир бундеслига клуби 13 турда 35 очко йиғишнинг уддасидан чиқмаган эди. Демак, қизиллар бу борада ҳам етакчи эканликларини исботлагандек…

Кўриниб турибди-ки, "Бавария"ни тўхтатиш осон иш эмас. Аммо Германия бундеслигаси кутилмаган совғаларга бой экани билан ажралиб туради. Шу сабабдан уни кузатишда давом этамиз. Балки кейинги турда "Бавария"нинг қуруқ серияси ўз интихосини топар…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика