"Бавария"га ўтган Ким Мин Чжэнинг гуруч қайнатгичини ўғирлаб кетишди. Агент унга янгисини совға қилди
21 nov 2023 01:16
News
"Бавария"га ўтган Ким Мин Чжэнинг гуруч қайнатгичини ўғирлаб кетишди. Агент унга янгисини совға қилди
Ким Мин Чжэ "Бавария"га кўчиб ўтаётган пайтда унинг гуруч қайнатгичини ўғирлаб кетишган эди.
Маълумотларга кўра, ҳимоячи "Наполи"дан "Бавария"га ўтаётганида, юкларини бошқа мамлакатга юбораётганида гуруч қайнатгич йўқолиб қолган. Тахминларга кўра, уй олдидан ўтиб кетаётганларнинг бири йўл четида қолдирилган буюмлардан бирини ўзи билан олиб кетган.
Маълум бўлишича, футболчининг агенти Жанубий Кореяга бориб, янги гуруч қайнатгич сотиб олиб, ҳимоячига совға қилган.
Link :
Source : Sport Bild
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments