Latest news

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  1 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  37 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

"Бавария" янги рекордлар оғушида News

"Бавария" янги рекордлар оғушида

Бугун Германия бундеслигаси 15-тур учрашувлари давом эттирилади.
Турнинг энг қизиқ ўтиши кутилаётган тўқнашувларидан бири Бремен шаҳрида жойлашган кўркам "Везер-Шатдион"да "Вердер" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув кўплаб футбол ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Боиси "Вердер" устидан қозониладиган ғалаба туфайли Мюнхен супер-клуби бир нечта рекордларни янгилаш имконига эга бўлади.
 
Умуман олганда Германия бундеслигасида қайд этиладиган рекордларнинг ҳар иккисидан бири, албатта, "Бавария" билан боғлиқ бўлиши  ҳаммамизга аён. Ўтган турда Брауншвайгнинг "Айнтрахт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Голливуд ФК" 2013 йилда умумий тўпланган очколари сонини 87 та! га етказиб олди. Бу билан Мюнхенликлар 2005 йилда ўзлари томонидан ўрнатилган рекордни янгиладилар. Агар Мюнхен супер-клуби бугун "Вердер"ни мағлуб этишни уддаласа ёки дурранг натижа қайд эта олса, бу натижани янада яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, "Бавария" бундеслига доирасидаги кетма-кет 39 ўйиндирки мағлубиятга учрамай келмоқда. Бугунги ўйинда эса 40 ғалабанинг қўлга киритилиши, эхтимол.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ҳам бироз сўз юртисак. Пеп Мюнхенга кўчиб ўтганидан буён ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамагани, диққатга сазовордир. У шогирдлари билан биргаликда мана 14 турдирки мағлубиятсиз серияни давом эттириб келмоқда. Навбатдаги турдаги ғалаба испан мураббийини янги рекорд сохибига айлантиради. Боиси бундеслига тарихида ҳали ҳеч бир мураббий жамоаси билан 15 та учрашувни мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказган эмас.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, "Голливуд ФК" охирги 25 та сафар ўйинида ҳам бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борадаги бундеслига рекорди ҳам айнан "Бавария"га тегишли. Мюнхенликлар 1985-1987 йиллар мобайнида 26 та сафар учрашувини мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказишган.
Демак, "Бавария" бугун яна бир қатор рекордларни янгилаш имконига эга. Аммо "бременлик машшоқлар" бунга имкон беришармикан? Бу саволга яқин соатлар ичида жавоб топиш имконига эгамиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика