"Бавария" ва "Челси" "Атлетико" ярим ҳимоячиси учун 70 млн евро тўлашга тайёр
17 feb 12:15
News
"Бавария" ва "Челси" "Атлетико" ярим ҳимоячиси учун 70 млн евро тўлашга тайёр
Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Пабло Барриосга Европанинг икки топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Bild" журналистларининг ёзишича, Мюнхеннинг "Бавария" ва Лондоннинг "Челси" клублари 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Ҳар икки клуб ярим ҳимоячи учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр. Барриоснинг шартномасида у учун 100 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлаб, сотиб олиш мумкинлиги ҳақида банд бор.
Футболчининг "матрасчилар" билан амалдаги келишуви 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум 24 ўйинда иштирок этган ва 2 та голли пас узатган.
Link :
Source : Bild
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments