“Бавария“ рози бўлди
09 jun 10:28
News
“Бавария“ рози бўлди
“Бавария“ “Милан“ ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэль Леаони сотиб олиш устида ишламоқда.
Инсайдер Педро Алмейданинг сўзларига кўра, мюнхенликлар клуби тез орада россонериларга 25 ёшли футболчи учун 100 миллион евро миқдорида расмий таклиф билан чиқади. Бу “Милан“ талаб қилаётган маблағ ҳисобланади.
Аввалроқ, немис жамоаси 60 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ миланликларга ушбу таклиф маъқул келмаганди.
Леао 2019 йилнинг ёзида 49,5 миллион евро эвазига "Лилль"дан "Милан"га ўтган эди. Якунланган мавсумда португалиялик клуб миқёсида 50 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments