"Бавария" матбуот котиби истеъфога чиқди
12 jul 2016 23:05
News
"Бавария" матбуот котиби истеъфога чиқди
Маркус Хёрвик "Бавария"да 35 йил матбуот котиби сифатида ишлаб келди. Хёрвик 59 ёшида ўз истаги билан нафақага чиқишни хоҳлади.
"Тез кунда 60 ёшни қарши оламан. Энди ҳар кунги матбуот анжуманларисиз, дам олиш кунлари ҳордиқ чиқариш қанақа бўлишини ҳис этмоқчиман. Буёғига дам олмоқчиман. "Бавария" клубидан жуда миннатдорман. Мен ўз иш фаолиятим давомида "Бавария"нинг 19 маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритганини, умумий ҳисобда 46та соврин ютганини гувоҳига айландим", - дейди Хёрвик.
Карл-Хайнц Румменигге эса Хёрвик хусусида шундай деди: "Маркус Хёрвик ҳар доим "Бавария" манфаати учун толмай меҳнат қилди. Унинг клубга бўлган садоқати, содиқлигига тан бермай илож йўқ. Бутун клуб ва жамоа номидан Хёрвикка ажойиб иш фаолияти учун жуда катта миннатдорчилик билдираман".
Comments