Latest news

16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  2 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  10 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  2 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  4 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2

"Бавария" — "камбэк"лар қироли! News

"Бавария" — "камбэк"лар қироли!

Германия гегемони "Бавария" 27 май куни "Кайзерслаутерн" билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирмоқда.

Мюнхенликлар шу йўл билан "Кайзерслаутерн" жамоасига молиявий ёрдам беришади. Яъни, мазкур ўртоқлик учрашувидан тушган маблағнинг барчаси "Кайзерслаутерн" клуби ҳисоб-рақамига ўтказиб берилади.

Айни пайтда клуб молиявий инқирозда. "Бавария" томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур ўртоқлик ўйинидан тушган пуллар жамоага келаси мавсум Германия учинчи лигасида ўйнаш учун қўлга киритилиши лозим бўлган лицензияни олишда ёрдам бериши кўзда тутилган.

"Бавария" катта ўйинларда доим ҳам "камбэк" амалга оширмаган бўлиши мумкин. Лекин инқирозга кўчасига кириб қолган ва йўқолиб кетиши хавфи бўлган жамоаларга катта футболда "камбэк"ни амалга ошириши учун бевосита ёрдам қўлини чўзиб келади. "Кайзерслаутерн" бу борада 11-жамоага айланади.


"Бавария" инқироздан қутқарган клублар рўйхати:

▪️«Герта» (1995)

▪️«Кемницер» (2003)

▪️«Санкт Паули» (2003)

▪️«Боруссия» Д (2005)

▪️«1860 Мюнхен» (2006)

▪️«Дармштадт» (2008)

▪️«Алемания Ахен» (2013)

▪️«Ганза» (2013)

▪️«Динамо» Дрезден (2015)

▪️«Оффенбах» (2017)

▪️«Кайзерслаутерн» (2019)

Маълумот ўрнида: "Кайзерслаутерн" 4 карра Германия чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, жамоа икки маротаба Германия кубогини қўлга киритган ва Германия Суперкубогида ғалаба қозонган. Айни пайтда инқирозга йўл тутаётган мазкур жамоа 1999 йили Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиб, чорак финал босқичига қадар боришни уддалаган. Қўшимчасига, жамоа икки маротаба УЕФА Кубоги ярим финалига чиққан.

Айни пайтда инқирозга йўл тутаётган жамоа Германия учинчи лигасида иштирок этиб, турнир жадвалининг 9-ўрнида бормоқда. Келаси мавсум ҳам мазкур лигада қатнашиш учун рухсат берувчи лицензияни олиш учун эса маблағ зарур.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика