Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  20 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

“Бавария” ақлдан озма, Кроосни олиб қол! News

“Бавария” ақлдан озма, Кроосни олиб қол!

Бразилия – Германия ўртасидаги ярим финал қаҳрамони Тони Кроос шу кунларда “Реал”га ўтиши мумкин, лекин “Бавария”да уни сақлаб қолиш учун имконият бор.
Ҳамкасбларим билан Бразилия – Германия учрашувини таҳлил қилаётиб, “Бавария” мавзуси пайдо бўлди. Ҳозирги “Немис машинаси”нинг ярим таркиби бундеслига чемпионлари ҳисобланади. Пеп Гвардиола жамоага келганидан сўнг, у “Голливуд” ФК аьзоларига ўзгача муносабатда бўла бошлади. Пеп Филипп Ламни шартта марказий ярим ҳимояга қўйди, аввалига жамоа сардори бундан ҳурсанд эмасди, бироз вақт ўтгач у кўникди. “Боруссия” ҳужумчиси Левандовскийни ўз жамоасида кўришни хоҳлаган мураббий Марио Манжукич билан муносабатини ёмонлаштириб олди. Бундан ташқари, мутахассис Тьяго Алкантарани сотиб олишни сўради. Баҳслашмайман, бу йигит иқтидорли, аммо юлдуз даражасига етгани йўқ. Аммо айнан Алкантара Германия терма жамоаси футболчилари томонидан банд қилиб қўйилган жойга келган эди.



Бунга қўшимча равишда, аввалроқ харид қилинган Хави Мартинес, Бастиан Швайнштайгер ва Тони Кроосларнинг асосий таркибдаги ўрнини эгаллаб олиши хавфи туғилади. Буни сезиб қолган Европа клублари “Бавария”га турли ҳил таклифлар жўната бошлашди. Миш-мишларга кўра, Гвардиола уларни сотишга ҳам тайёр бўлган экан. Германияда катта обрўга эга бўлган Швайнштайгер билан мураббий баҳслашмади, аммо бундай машхурлик Кроосда йўқ эди ва Гвардиола клуб унга йилига 8 миллон тўламаслиги кераклигини таькидлади. Албатта, бу гап-сўзлар Кроосга ёқмади. 24 ёшли футболчи “Бавария”нинг етакчиларидан бирига айланиб бўлган эди. У жамоадошлариникидан чорак мартта кам бўлган маошга рози бўлмади.

Миш-мишларга қараганда, яқиндагина “Бавария” Кроосга 10 миллион евролик маош таклиф қилди, аммо футболчи бу талкифни рад этди, чунки шу йилнинг январь ойидаёқ унга бошқа клублар бунданда кўпроқ таклиф қилишаётган эди. Тони клубдан ҳафа бўлганди. Айтганча, 10 миллион солиқлардан сўнг 42 фоизга камаяди.



Натижада ҳикоя чўзилиб кетди, Кроос шартномани узайтириш борасидаги таклифга рози бўлмади, “Бавария”нинг ўзи ҳам бу ишга жиддий киришмади. Бу орада “Реал” Кроосга 12 миллон евро таклиф қилиб қолди ва футболчи учун 25 миллион беришга тайёр эди. Нега бунча кам? Бунга сабаб, бир йилдан сўнг “Бавария” билан шартнома ўз ниҳоясига етади ва мюнхенликлар унинг учун таклиф қилинган пуллардан ҳам қуруқ қолишади.

“Бавария” ҳозирги кунда кулгули туюлган пулга дунёнинг энг яхши футболчисини қўйиб юбораётганидан кўнли тўқми? Менимча, Томас Мюллер ва Мануэл Нойернинг ўйини ёрқинроқ. Кроос доимо панада бўлган. Тони ўзининг терма жамоа сафидаги 50 ўйини билан “Реал” қанчалик ҳақ, “Бавария” эса аксинча, ноҳақлигини кўрсатиб қўйди. У икки голга муллифлик қилиб, стандартдан ажойиб голли пас етказиб берди. Кроос бундесманншафтнинг барча ҳужумларининг қурувчиси ҳисобланади.

Ақлга сиғдириб бўлмайди, қандай қилиб бу футболчини қўйиб юбориш мумкин. Аммо Гвардиола – Ламнинг майдон марказидаги ўйинини маъқулламоқда. Лам кечаги ўйинда қанотдан икки голли пас бергани муҳим эмас. У туғма қанот ҳимоячиси, балки биз уни бошқа позицияда тасаввур қила олмасмиз. “Бавария” Кроосни сотиб , бўшаб қолган жойни тўлдириши керак. Жамоа фақатгина Лам, Швайнштайгер, жароҳатлар мутахассиси Тьяго, Хави Мартинес ва Себастян Роде билан чегараланиб қолмаслиги керак. Тезда жамоага янги жон бағишлай оладиган футболчини топиш ёки Тьяго яна жароҳат олмаслигига ишониш керак.

“Бавария”га саволлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Мухлислар ўтган мавсум сўнгида кўплаб эьтирозлар билдиришди. Аммо Германия Кубогидаги ғалабадан сўнг бу холат бироз тинчигандек бўлди. Ҳозир эса 7 ёки 8 йил давомида жамоа ўйинини қурувчи футболчи бериб юбориляпти, мухлислар сабри эса тугаб бормоқда.



Кроос “Реал” билан шартнома шартларини келишиб олишган каби хабарлар тарқалаётган бўлсада, бу тўғрисида расмий маьлумотлар йўқ. Transfermarkt портали трансфер 57 фоиз амалга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Агар мюнхерликлар 2014 йилги мундиалнинг энг яхши ярим ҳимоячисини қўйиб юборса, жуда кўп нарсани қўлдан бой берган бўлади.

Тони кечаги баҳснинг сўзсиз қаҳрамони ва у финалда ўз ишберувчиларига ўша пулга яраша ўйин намоиш эта олишини исботлаб бериши мумкин.


Жасур Асланов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика