Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  6 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  24 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади" News

Башар Ресан: "Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Башар Ресан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда оғир кун бўлди. Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. "Хоразм" тактик жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам жуда кучли эди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида хатолик туфайли гол ўтказиб юбордик, футболчиларнинг эътиборни бироз сусайтиришганди. Лекин яхшиямки, ўзимизга келиб, керакли голларни урдик. Сўнгги дақиқаларгача уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Энг муҳими, бу ўйинда ғалаба қозондик ва мухлисларимизни хурсанд қилдик.

Биз бир жамоамиз ва доимо биргамиз. Мақсадимиз фақат уч очко олиш, ким гол урди ёки ким ёрдам берди, бу муҳим эмас. Барча ўйинчилар – захирада ўтирганлар ҳам, майдонда ўйнаганлар ҳам бир хил даражада ва ҳар бир ўйинга тайёр. Шунинг учун биз хурсандмиз. Ғалабада жамоавий куч муҳим рол ўйнади.

Менимча, Ўзбекистон тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Уларга омад тилайман. Уларнинг имкониятлари жуда юқори. Ироққа келсак, бизни Жанубий Корея ва Иорданияга қарши жуда мураккаб ўйинлар кутмоқда. Бу вазифани бажариш осон бўлмайди. Умид қиламанки, Ироқ ҳам тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади. Агар бунинг иложи бўлмаса, плей-оффда яна бир имкониятимиз бор", деди ироқлик футболчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика