Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

"Барселона"да режа йўқ. Барчаси бетартиб News

"Барселона"да режа йўқ. Барчаси бетартиб

"Барселона" кимни сотиб олаётгани эмас, қанчага ва қандай қилиб сотиб олаётгани қизиқ.

Мальком ва Видалнинг аъло даражадаги футболчи эканлигига шубҳа йўқ. Биринчиси жуда ёш ва анча ғайратли, Виллиандан кам жойи йўқ. Иккинчиси эса ҳақиқий жоҳил, жамоадан кетган Паулиньонинг ўрнида анчагина самарали ҳаракат қила олади.

Бироқ жамоа ушбу икки футболчини аэропортдан илиб кетди - барча муаммо айнан шунда. Видаль "Барселона"га ўтишни бир кечадаёқ ҳал қилди. Малком эса январь ойидан буён деярли барча топ-клубларнинг эътиборида бўлди, бироқ уларнинг орасида "Барселона" йўқ эди. Чунки "Барса" раҳбарлари бошқа клубларнинг трансфер ишларини эътибор билан кузатишади ва режалари билан доимий тарзда танишиб боришади. Улар ўзларининг режалари қандай?

Бир вақтлар "Барселона" барча  спорт ташкилотлари учун намуна эди, ҳозир ундай эмас. Бу фақатгина академиянинг муваффақиятлари туфайли эмас, балки авлодлар алмашгани билан баҳоласа бўлади. Аммо ҳозирда каталонияликлар ўша даврдаги "клубдан кўра кўпроқ" танлови қоидаларига зид тарзда ишламоқда.

Улар Томас Вермаленни сотиб олишди, аммо у умуман асосий таркиб учун даъвогарлик ҳам қилмади (қолганлардан анчагина сустроқ бўлди), ҳатто захирада ҳам ўтирмади (чунки кўп вақтини жароҳатлар билан ўтказди). Айтганча, Томас "Барселона"да маош ҳам олган. Йерри Мина: олти ой давомида 5 учрашувда майдонга тушди. Клуб ундан умидини узиб қўйди. Колумбиялик ЖЧда ажойиб ўйин кўрсатгани "Барселона"га сотиш учун баҳонага айланди.

Мантиқан олиб қараганда шундай: Лангле келганидан кейин ортиқча ҳимоячиларни бошқа жойга бериб юбориш керак. Тушунарсиз жойи шундаки, янги бош мураббий келганидан кейин трансферлар ишларида тушунарсизликлар кўпайди. Нима учун клубга Мина керак эмас? Нима учун у жамоага олиб келинди? Натижада ўзини "Барселона"да кўрсата олмаган, балки бунга имконият берилмаган колумбиялик "Эвертон"га ўтди.

Орқа планда Андре Гомеш кўриниш бермоқда. У Португалия термасидаги иштирокидан кейин ўзини топа олмади. Хавбек Каталонияда 2 йил вақтини ўтказди, шу давр мобайнида унинг устидан кўп кулишди ва мухлисларнинг нафратига учради. Раҳбарлар ёзда уни бошқа жамоага кетказиб юборишди. "Ювентус" Пьянични сотишга тайёр, фақат анчагина қимматга, марҳамат сотиб олинг. МЮ Мина учун яхшигина маблағ таклиф қилди, Погбани ҳам бермоқчи бўлди.

Сўнгги таклифлар "Барселона"га мойдек ёқди. Ёзда "Барселона" ёш Артур учун 30 млн евро сарфлади, Видални сотиб олган вақтда Погба учун кураш олиб борди. Испанияликлар "Манчестер Юнайтед"нинг ҳолатини ҳисобга олишмади, инглизлар трансферлар ойнаси ёпилишига оз вақт қолганида қўйиб юбормаслигини ҳисобга олмади.

Гомеш Мина билан биргаликда "Эвертон"га жўнатиб юборилди, аммо деярли майдонга тушмаётган португалиялик фақатгина ижарага берилди. Иккинчиси эса кутилмаганда ўзини кўрсатди, ундан кейинги ёзда янада катта маблағ ишлаб олса ҳам бўларди. Энди топилган пулни навбатдаги Гомешга ишлатиш керак эмас.

"Барселона" селекцияси "Ювентус"никига ўхшаш. Мисол учун, италияликлар пулни юлдуз бўлмаган, аммо фойдали футболчилар (Жан, Хедира, Матюиди) учун сарфлашга ҳаракат қилса, каталонияликлар трансфернинг маркетинг томонларини ўйлайди ва пулни асрашга интилади.

Кичкинагина болакай 6 ойда ўз севимли ўйинчоғини эсдан чиқариши мумкин, бироқ ундан кейин ота-онасидан янада қимматлиси ва чиройлисини сўрайди. У кассани олдига аллақачон бориб бўлган болаларнинг ишқини қўзғатади. Шу боисдан "Барселона" ёш икки голландиялик Де Йонг ва Де Лигтларнинг ўрнига тажрибали Виллиан ва Рабьони кўзлади. Аммо уларнинг ўрнини Видаль ва Малком эгаллади.

"Барселона" дуён даражасидаги футболчиларга тўла, бироқ улар ўз даражасида бўлиб, неча йил натижа бера олади? Эҳтимол, яна бир неча шундай тартибсиз трансферлар ойнасида ишласа, "Барселона"нинг яхлит механизмида узилишлар юзага келади ва футболчилар учун бошқа жойлар яхшироқдек кўрина бошлайди. Ҳудди, Андре Гомеш сингари.

Бу қачонгача содир бўлишини билмаймиз. Мессининг ҳам даври ўтмоқда. Хави ва Иньеста кетганидан кейин айнан аргентиналик футболчи жамоанинг асосий қутқарувчиси бўлиб турибди. Лео - умрбоқий эмас. Шу боисдан "Барселона" тартибсизликни йиғиштириб, олдинги ҳолатига қайтиши керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +30   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика