Latest news

05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0 04:53АПЛ. "Арсенал" ва "Челси"ни мағлуб этган "Ньюкасл" ўз уйида ютқазиб қўйди  1 00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  5 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  8 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

"Барселона"да ички можаро бошланди. Месси "Инстаграм"да Абидалнинг гапларига жавоб қайтарди News

"Барселона"да ички можаро бошланди. Месси "Инстаграм"да Абидалнинг гапларига жавоб қайтарди

Лионель Мессининг фикрича, ҳамма ўз қилмиши учун жавоб бериши лозим.

"Барселона" спорт директори Испаниянинг Diaro Sport нашрига берган интервьюси катта можарога сабаб бўлди. Ўша интервьюдаги асосий мавзу - Эрнесто Вальверденинг четлатилиши ва янги мураббий излаш.


Абидалнинг асосий гапларини тақдим этамиз:

- Вальверденинг ўрнига номзод излаш 2 йил аввал бошланган. Абидаль 2018 йилнинг ёзида "Барселона"га спорт директори сифатида қайтди - ўшандаёқ янги мураббий номзодлари кўриб чиқилган.

"Биз маълумот йиғишни бошладик, кутилмаганда президент Вальверде билан шартномани узайтирди (2019 йил февралида). Биз бу қарорни қабул қилдик, аммо гап натижада эмас, клуб ичида содир бўлаётган воқеаларда экан".


- "Барселона" 18 декабрдан истеъфога тайёрланди. Вальверде 13 январда ишсиз қолди, Абидальнинг сўзларига кўра, клуб мураббийнинг кетиши устида "Реал" билан баҳсдан (0:0) сўнг ишлай бошлаган.


- Асосий эътироз - ўйин сифати. "Биз тактика, футболчиларнинг ўйини, кўп майдонга тушмаётганларни кўриб чиқдик. Бор эътиборимни шу нарсага қаратдим. Аксарият футболчилар Вальверденинг ишидан норози ёки жуда кам ишлашаётган экан (гапнинг охирги қисмини эслаб қолинг). Жамоадагилар ўртасидаги алоқада муаммолар бўлган".


- Сетьен - идеал номзод. "Кикеда бизнинг ДНК бор, у ишлашни, кам майдонга тушаётган футболчиларга ўзини жамоанинг бир қисмидек ҳис қилишга ёрдам беради. Футболчилар ўртасида алоқа бўлиши керак, бу жамоани кучайтиради ва рақобат қўшади".


- Хави билан учрашувда иш аниқ таклифгача етиб бормаган. Январь ойида Испаниянинг барча нашрлари афсонавий ярим ҳимоячи Вальверде ўрнини эгаллаши ҳақида бонг уришди. Аммо Абидалнинг айтишича, расмий таклиф бўлмаган.


"Ҳеч қандай шартнома таклиф қилмаганмиз. Агар Хави шундай деган бўлса, марҳамат, кўрсатсин. Биз 2та учрашув ўтказдик: Биринчисида биз клуб ҳақидаги тасаввуримиз билан бўлишдик, иккинчисида эса у ўз режасини маълум қилди. Медиадаги барча маълумотлар - футболдан кўра сиёсатга ўхшаб қолди. Мен бу нарсалар билан шуғулланмайман, фақат футбол ҳақида гапираман".


Футболчилар норозилиги ҳақида айтилган гап Мессини ғазаблантирди


"Барселона" сардори Лионель Месси Абидалнинг гапларига жавоб қайтарди. Лео Diario Sport нашрида эълон қилинган интервьюнинг бир қисмини қизилда белгилаб, уни Инстаграмдаги сторисга жойлади.

Унинг остида Мессининг ғазабдаги матни:

"Менга спорт директорининг сўзларига Инстаграмда жавоб қайтариш ёқмайди, аммо фикримча, ўз иши учун ўзи жавоб бериши ва эркин қарор қабул қилиши керак.


Футболчилар майдонда содир бўлаётган ишларга жавобгар ва омадсизликка учрасак, биринчи бўлиб айбимизни тан оламиз. Спорт бўлими раҳбарлари ҳам қилган иши учун масъулиятни бўйнига олиши лозим.


Сўнггиси. Гап футболчилар ҳақида кетганда, аниқ исмларни айтиб ўтиш керак. Акс холда сиз барчани устига ахлат ағдарасиз, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди".


Мессининг бундай реакциясини ҳар куни ҳам кўравермайсиз - одатда Лео бу услубда чиқишлар қилмайди. COPE радиоканалидаги El Partidazo лойиҳаси бошловчиси Хуанма Кастаньо Месси нега бу тарзда жавоб бергани ҳақида фикр билдирди.

- Месси "Барселона"даги барча омадсизликларни унга ағдаришларидан чарчади. Интервьюда "футболчилар", "кийиниш хонаси", "жамоа етакчилари" сўзлари айтилганда, ҳамма Леони тушунади. Аргентиналикнинг фикрича, Абидаль ҳам шундай йўл тутган: Вальверде истеъфоси бўйича айбни ўзидан соқит қилиб, Мессини айблагандек кўринган.


- Месси Вальверденинг истеъфосини хоҳламаганди. У ва Суарес худди жамоанинг катта қисми каби мураббийга охиригача ишонишди. Marca нашрининг тахминига кўра, фақат уч футболчи Эрнестонинг кетишидан қувонган: Ракитич, Бускетс ва Видаль.


- Леонинг яна бир эътирози - Гризманнинг хариди. Ёзда аргентиналикка Франция терма жамоаси ҳужумчиси харид қилинмаслиги, Неймар қайтарилиши ҳақида ваъда берилган. Бироқ Гризманн билан март ойидаёқ келишиб қўйилган эди.


Энди нима бўлади? Marca нашрининг ёзишича, клубдаги можаро энди авж палласига чиқмоқда. Бартомеу ҳам Абидалнинг ишидан норози: Спорт директори Хави билан келиша олмади ва Суарес ўрнига форвард харид қилмади.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика