Latest news

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

"Барселона" трансформацияси: қандай қилиб икки португалиялик каталонияликларни ўзгартиришди? (мутолаа учун) News

"Барселона" трансформацияси: қандай қилиб икки португалиялик каталонияликларни ўзгартиришди? (мутолаа учун)

Янги ўйинчиларнинг "кўк-анорранглилар" ўйинидаги таъсири ҳақида гапириб берамиз.

"Барселона" трансфер ойнасининг сўнгги соатларида Жоау Феликс ва Жоау Канселуни ижарага олди. Биринчиси Каталонияга "Атлетико"дан, иккинчиси эса "Манчестер Сити"дан ўтди. Уларнинг иккиси ҳам фаолиятини "Бенфика"да бошлашган, мураббий билан келишмовчиликлари бўлган, кейин эса битта кунда "кўк-анорранглилар" сафида пайдо бўлишди. Муҳими португалияликлар уларни қандай ишлатишни биладиган мураббий қўл остига тушишди.

"Барселона"нинг ҳақиқий кучи ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта. Аммо, қайд этиш керакки, жамоа таркиби узоқ вақтдан бери илк бор максимал тарзда шаклланган кўринмоқда. Каталонияликлар оғир молиявий вазиятга қарамай, ёзда Илкай Гюндоган, Феликс, Канселу ва Ориоль Ромеу билан шартнома имзолашди. Улардан сўнггиси Серхио Бускетснинг арзон ўринбосари ҳисобланади. У бир неча муаммоларни ҳал қилишга ва Хави учун ўта муҳим бўлган позицияларнинг чуқурлигини қўша олади.

"Кўк-анорранглилар" доим ҳам позицион ўйинни тузишнинг уддасидан чиқа олишмайди. Агар бир ўйинчи майдоннинг маълум бир қисмини тарк этса, бошқаси унинг ўрнини эгаллаши керак. Бу футболчилар ўртасидаги оптимал масофага олиб келади ва узатмалар учун бир нечта вариантларни очади. Агар барча ўйинчилар майдонда тўғри жой танлашса, яхши мудофаа баланси сақланиб қолади, мудофаадан ҳужумга чиқиш эса тез ва сифатли бўлади.



"Барселона" имкон борича Жорди Альба, Серхио Бускетс ва Жирер Пикега таянди, сабаби улар Хави хоҳлаётган нарсани тушунишарди. "Мен Гюндоган ва Канселу ҳақида ҳеч нарса гапиришим керакмас, сабаби уларда ҳудди биз каби ўйнайдиган мураббий [Гвардиола] бўлган", — деди мутахассис "Антверпен" (5:0)га қарши Чемпионлар лигасидаги ғалабали ўйиндан сўнг.

Доим айбланадиган ўйинчилардан бири Френки де Йонг эди. Нидерландияликдан жуда кўп нарсани талаб қилишган. Аммо, хавбек ижодий қарорларнинг ягона манбаи бўлганда эмас, тизим ичида ўзини яхшироқ кўрсатмоқда. У интизомли ва ундан талаб қилинадиганини қилишга ҳаракат қилади, аммо унга қўллаб-қувватлов керак. Де Йонг Феликс ва Канселу келганидан сўнг тўп билан бироз камроқ ишлайдиган бўлди, аммо ҳали ҳам жамоанинг муваффақиятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Канселу 90 дақиқада ўртача 91,4 бор тўпга тегинади. Фақатгина Жюль Кунде, Андреас Кристенсен, де Йонг ва Ромеугина ундан кўпроқ тегинишади. Шу билан бирга, у 90 дақиқа ичида ўртача 47,5 бор рақиб майдонида тўпга тегинади, бу эса жамоада де Йонг, Ромеу ва Гюндогандан кейинги тўртинчи натижадир. Жоау номинал тарзда ўнг ҳимоячи ҳисобланади, аммо унинг иш ҳудуди анча кенгроқ.



Канселу келгунига қадар Кунда ёки Рональд Араухо баъзида ўнг қанотда ўйнашарди, аммо уларнинг ҳеч бирида доимий позицияларидан ташқарида ўйнаш учун етарли сифатлар йўқ. Энди "Барселона"да бу жой учун Канселу бор, аммо, агар Хавига кўпроқ ҳимояланиш керак бўлса, у ярим ҳимояда де Йонг ва Ромеуга ёрдам бериши мумкин. Канселунинг майдондаги роли анча кенг. Унга ҳам мудофаада, ҳам ҳужумда турли вазифаларни топшириш мумкин.

Бошқа бир Жоау эса позицион ҳужумлар учун идеал мос тушади. Энг яхшиси эса Хави уни ишлатаётган чап вингер ролида. Португалиялик яқинда у ўз футболини ўйнаши ва яна майдонда бўлишдан роҳат олиш учун Каталония клубига ўтишда маошининг сезиларли даражада қисқаришига тўғри келганини айтди. Унинг "Атлетико"да қийинчиликларга учраганининг яна бир сабаби ҳужумдаги шериклар билан ўзаро боғлиқлик йўқлиги ва ярим ҳимоячи роли эди.



Феликснинг айтишича, унинг "Барселона"даги ишлари кутганидан ҳам яхшироқ кетмоқда. Хави унга у хоҳлаган эркинликни берган. Энди португалиялик ҳам ўзи, ҳам шериклари учун вазиятлар яратиши мумкин.

Канселу ва Феликснинг келиши нафақат "кўк-анорранглилар"нинг бутун жамоаси учун, балки алоҳида бир ўйинчилар учун ҳам фойдали бўлди. Масалан, Гави сўнгги ойларда Хавининг доимий ўзгаришлари қурбони бўлаётганди. У яхши марказий хавбек сифатида чап вингер позициясида ўзига ишонгандек кўринмади. Аммо, эндиликда Феликс ҳужумнинг чап қанотида ўйнаса, Гави унга қулайроқ бўлган марказга қайтиши мумкин.

Феликс эса аксинча майдон марказини ёқтирмайди. У ҳимоячиларни ўзига тортган ҳолда жарима майдончаси атрофи ва марказида яхши сифатларини кўрсатади. У ва Гави ўртасида атиги бир неча метр мавжуд, аммо бу икки футболчининг ўйинга қандай таъсир кўрсатишида жуда муҳим. Ҳужумнинг бошқа бир чизиғида катта эҳтимол билан Рафинья, Ферран Торрес ва Ламин Ямалдан ташкил топган гуруҳ пайдо бўлади.



Уч вингернинг ҳам ўхшаш жиҳатлари мавжуд, аммо шу билан бирга уларда турли хил сифатлар мавжуд ва мураббий ўйин давомида кераклисини танлаб олади. Ҳозирда ўнг қанотда қачонлардир Усмон Дембеле сабаб иккинчи даражали бўлиб қолган ўйинчилар ҳаракат қилмоқда. Роберт Левандовски сўзсиз унинг ёнида Феликс борлигидан, Канселу эса унга тўпларни етказиб беришидан ютди.

Шунингдек, жароҳати сабаб эсдан чиқишни бошлаган Педри бор. Испан жароҳатидан тикланаётган бир пайтда жамоадаги рақобат жиддийлашиб бормоқда. Аммо, ярим ҳимоядаги қайта қуриш Хави учун ёқимли муаммо бўлиши мумкин. Шунингдек, январда "кўк-анорранглилар" сафига форвард Витор Роке, ёзда эса ҳимоячи Хулиан Араухо қўшилиши керак. Каталонияликларда катта турнирларга тайёр бўлган жамоа йиғилди. Хави сифатли таркиб ва янги шартнома олди – энди барчаси унга боғлиқ.


Footballhd.ru The Analyst материаллари асосида тайёрлади. Алишер Остонов таржимаси.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика