"Барселона" тарихидаги энг қиммат 10 ҳимоячи
25 dec 2018 19:26
News
"Барселона" тарихидаги энг қиммат 10 ҳимоячи
6 ой учун "Барселона" левантеликларга 2,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартномага кўра, каталонияликлар футболчини мавсум якунланганидан кейин 25 миллион еврога сотиб олиши ҳам мумкин.
Агарда "Барселона" футболчи билан тўлақонли шартнома имзоласа, Мурильо жамоа тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бирига айланади. Бунгача клубнинг энг қиммат ҳимоячилари ўнлиги шундай кўриниш олган:
10. Люка ДИНЬ - 16,5 миллион евро
2016 йилнинг ёзида "Барселона" ПСЖ ҳимоячиси Динь билан шартнома имзолади. У қанотда Жорди Альба билан рақобат қилиши керак эди. Бироқ икки йил давомида футболчи жамоанинг асосий футболчисига айлана олмади. У "Барселона" таркибида умумий 46 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.
2017/18 йилги мавсум якунланганидан кейин унинг хизматларига "Эвертон" томонидан жиддий қизиқишлар бўлди. Каталонияликлар футболчини 20 миллион еврога сотишга тайёрлигини маълум қилди. Кўпчилик трансфер амалга ошмаслиги борасида ўйлади. Бироқ бу бўлди. Динь "Эвертон"нинг асосий ҳимоячисига айланди ва ҳар доим асосий таркибда ўйнамоқда.
9. Филипп КРИСТАНВАЛЬ - 17 миллион евро
Кристанваль - "Барселона" тарихидаги яна бир франциялик ҳимоячи. У 2001 йилда 17 миллион евро эвазига "Монако"дан "блаугранас" таркибига кўчиб ўтди. У "Барселона"да ўзининг максимал имкониятларини кўрсата олмади. 2 мавсум давомида у жамоа таркибида атиги 47 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистентлик қилди.
2003 йилнинг июлида Кристанваль эркин агент сифатида "Марсель"га ўтди. Бироқ кўплаб жароҳатлар ва шартномага кўра олдига қўйилган вазифалар футболчига оғирлик қилди. Футболчи 5 йиллик шартномани тўлиқ адо эта олмади. Орадан икки йил ўтиб, у шартномани бекор қилди ва "Фулхэм"га ўтди. Айнан Лондонда у асосий таркибдан жой топа олди. Яна икки мавсумдан кейин унинг жамоаси билан шартномаси якунланди. Катта давр мобайнида ўзига жамоа топа олмаган франциялик 30 ёшида бутсаларини михга илди.
8. Томас ВЕРМАЛЕН - 19 миллион евро
Бельгиялик футболчи 2014 йилда "Арсенал"дан "Барселона"га ўтганди. У "канонирлар" таркибида асосий таркиб футболчиси ҳисобланарди, бироқ унга жароҳатлар ҳалақит қиларди. Каталонияда ҳам Вармален ёқимсиз ҳолатлардан қочиб қутула олмади. Айнан жароҳатлар унинг "Барселона" таркибида ўзини кўрсатишига йўл бермади. Ҳозир эса уни майдонда кўпроқ кўряпмиз.
Вермаленнинг "Барселона" билан шартномаси 2019 йил ёзида якунланади ва бу катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Мурильонинг трансфери Вермаленнинг "кўк-анорранглилар" сафидаги фаолиятига нуқта қўйиши мумкин. Ноябрь ойида бельгиялик 33 ёшга кирди. Унинг кейинги жамоаси эса сўнггиси бўлиши мумкин.
7. Жереми МАТЬЕ - 20 миллион евро
"Барселона" сарфлаган иккита 10 миллионни оқлай олмаган яна бир француз. Матье ҳам Мурильо каби "Валенсия"дан трансфер қилинганди. 2014 йили амалга оширилган трансфер 20 миллион евро бўлганди. Бироқ франциялик жамоага мослаша олмади. Унинг хатолари кам бўлмади. Шу боисдан жамоадошлари Матьега бўлган ишончларини йўқотишди.
Матье 3 мавсум давомида "Барселона" таркибида 91 ўйин ўтказди ва 4 гол уриб, 3 голга ассистентлик қилди. У клуб билан 2018 йилгача шартнома имзолаган бўлса-да, томонлар буни бекор қилди ва футболчи Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига ўтиб кетди. Франциялик Португалия жамоаси асосий ҳимоячисига айланди. У кейинги мавсумнинг 29 ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.
6. Габи МИЛИТО - 20 миллион евро
2007 йилда "Барселона" "Реал" томонидан "чиқит"га чиқарилган "Сарагоса" ҳимоячиси учун анчагина маблағ тўлаб, ўзини хавф остига қўйди. Мадриддагилар футболчининг танаси кўплаб жароҳатлардан кейин анча зарарланган ва 20 миллион еврога трансфер қилишдан фойда йўқ деб ҳисоблашганди. 2008 йилда бу тахминлар ўз кучини кўрсатди. Футболчи жиддий жароҳат олиб, салкам 1 йилдан ошиқроқ вақтга сафдан чиқди.
Якунда Милито 4 мавсум давомида "Барселона" таркибида 76 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди ва 1 голга ҳаммуаллиф бўлди. У ўйинлар давомида деярли хато қилмасди. Бироқ жароҳатлар футболчининг фаолиятига жиддий таъсир ўтказди. 2011 йилда Милито ўз ватанига қайтди ва "Индепендьенте" билан 3 мавсумлик шартнома имзолади. Бироқ орадан бир йил ўтиб, 32 ёшида фаолиятини якунлади. Шундан кейин у бир неча жамоаларда мураббий бўлиб ишлади.
5. Дмитрий ЧИГРИНСКИЙ - 25 миллион евро
2009 йилнинг августида "Барселона" Пеп Гвардиоланинг истаги билан "Шахтёр"нинг марказий ҳимоячиси, анча иқтидорли бўлган Дмитрий Чигринскийга катта сумма тўлади. Аммо украиналикнинг Каталониядаги фаолияти ўхшамади. Бунинг асосий сабаби - жароҳатлар. Ундан ташқари, Дмитрийнинг ўзи ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйди. Буни мухлислар хуштакбозлик билан кутиб олишарди.
Орадан бир йил ўтиб, "кўк-анорранглилар" футболчини 15 миллион евро эвазига "Шахтёр"га қайта сотиб юборди. Бироқ украиналик футболчи олдинги савиясида ўйин кўрсата олмади. Ҳозирда 32 ёшли футболчи АЕК таркибида ўйнамоқда. Бу клуб билан у Грециянинг амалдаги чемпионига айланди. Лазаретда ҳам кам бўлади ва кўп ўйинларда асосий таркибда ўйнамоқда.
4. Самюэль УМТИТИ - 25 миллион евро
"Камп Ноу"ни илҳомлантира олаётгани ҳимоячилардан бири. Умтити 2016 йилда Франциянинг энг иқтидорли ва жаҳон савиясидаги ёш ҳимоячи сифатида "Лион"дан "Барселона"га ўтди. Раҳбарият ҳам ҳимоячи танлашда адашмади. Йўл-йўлакай Юмтити қандай савиядаги футболчи эканлигини ва асосий таркибга лойиқлигини исботлаб келмоқда.
Бу мавсумда Умтити тиззасидан жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди. Балки айнан шу жароҳат туфайли "Барселона" раҳбарияти Мурильони трансфер қилишга туртки бўлгандир.
3. Нелсон СЕМЕДУ - 30,5 миллион евро
2017 йили "Барселона" ёзда "Бенфика" ҳимоячиси Нельсон Семеду учун учта 10 миллион евро сарфлади. Дани Алвес жамоадан кетганидан кейин каталонияликларнинг ўнг қанотида бўшлиқ пайдо бўлди. Семеду буни ёпиш учун жамоага чақирилганди.
Бу мавсумда фулбэк "Барселона" таркибида 24 ўйинда қатнашди ва ўзининг даражаси унчалик паст эмаслигини кўрсата олди. Нельсон эндигина 25 ёшда. У ҳали ўсишга эриша олади.
2. Дани АЛВЕС - 35,5 миллион евро
Бразилиялик футболчи 2008 йилда "Севилья"дан ўтди ва узоқ йиллар давомида жамоанинг ўнг қанотидан муаммосини ёпиб ташлади. Алвес нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатди. Бироқ 2016 йилга келиб, "Ювентус"нинг таклифини қабул қилди.
У Италияда бир мавсум ўтказди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шундан кейин ПСЖга ўтди. У ўз ўйинлари орқали "Барселона" тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири бўлди.
1. Клеман ЛЕНГЛЕ - 35,9 миллион евро
Рўйхатнинг катта қисмини французлар эгаллаб, бунинг биринчи поғонаси айнан уларга насиб этмаслиги ажабланарли бўларди. Ўтган йилнинг ёзида "Барселона" "Севилья" ҳимоячиси Клеман Лангле учун 35,9 миллион евро тўлади. Узоқ муддатли шартнома имзолаган футболчи "Барселона" фахрийси Жерар Пикенинг ўрнини босиши керак.
Ҳозирча Ленгле ўз ўйинлари билан барчани хайратлантира олмаяпти. Бунга унинг трансфер суммаси сабаб. Футболчининг бу мавсумдаги ўйинлари WhoScored томонидан 6,63 баҳо билан баҳоланган. Пикенинг натижаси са 7,16га тенг.
Миржалол Норматовт таржимаси
Comments