“Барселона” скаутлари “Шахтёр” футболчисини кузатмоқда News

“Барселона” скаутлари “Шахтёр” футболчисини кузатмоқда

“Барселона” клуби скаутлари “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Фреднинг ҳаракатларини кузатишмоқда.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, скаутларнинг илк кузатувларидан кейин футболчи уларда яхши таасурот қолдирга нва улар буни ўз ҳисоботларида акс эттиришган.

Барселона раҳбарияти бразилиялик футблчини қўлга киритиш билан бирга майдон марказида Сержи Бускетс ва Иван Ракитичга рақобатни оширмоқчи.

Илгарироқ ушбу футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Жорий мавсумда Фред “кончилар” сафида 37 та баҳсда майдонга тушган ва тўртта гол уриш билан бирга 6 та голга ҳаммуалифлик қилган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика