Latest news

08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  0 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  0 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  9 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  12 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  2 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  6 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 22:53"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?  6 22:35"Арал" Про-лигада ўз майдонида сўнгги марта қачон мағлуб бўлганди?  0 22:04"Олимпик" илк ғалабасини Қорақалпоғистонда қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  20

"Барселона" - "Реал". Превью News

"Барселона" - "Реал". Превью

Бугун тунда Каталонияда Испания кубоги ярим финали дастлабки учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакатнинг энг кучли икки клуби "Барселона" ва "Реал" тўқнаш келади.

"Барселона" — "Реал"
Стадион: 
"Камп Ноу" (Барселона).
Бош ҳакам: Матеу Лаос.
Бошланиш вақти: 01:00 (Тошкент)



"Реал" ҳам, "Барселона" ҳам ярим финалда бир-бирларига тўқнаш келмасликни исташганди, аммо қуръа шундай тушди. Шундай тиғиз график вақтида кучли рақибга қарши ўйнашни ҳеч ким хоҳламайди. Масалан, "Реал"ни "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг "Атлетико" ва "Аякс"га қарши сафардаги ўйинлар кутиб турибди. Каталонияликлар эса 19 февралдан 2 мартга қадар кетма-кет тўртта (!) сафардаги учрашувда иштирок этишади ("Лион", "Севилья" ва икки марта "Реал"). Ҳеч ким ҳавас қилмайдиган тақвим.

Сўнгги "Эль Класико" "Реал" учун жуда ёмон тугаганди. Пойтахт клуби 1:5 ҳисобида таслим этилган ва бош мураббийсиз қолганди. Ўшанда каталонияликлар сафида Лео Месси майдонга тушмаган эди.

"Реал"нинг тахминий таркиби қуйидагича: Дарвозани Кейлор Навас қўриқлайди, қанотларда Дани Каравхаль ва Марсело ўйнайди. Марказий ҳимояда Серхио Рамос ва Варан тандеми ҳаракат қилади. Катта эҳтимол билан Тони Кроос майдонга тушади ва Дани Себальос дам олади. Ярим ҳимояда унга Модрич ва Каземиро ёрдам беради.

Ҳужумда Бензема, ўнгда Васкес ўйнаши аниқ. Чапда Винисиус ёки Бэйл ўйнаши мумкин. Айтганча Васкес ҳақида. Хайрон қолманг, Солари тактикасида Лукас энг муҳим футболчи ва бугун илк дақиқалардан майдонга тушади. Биринчи сабаб — унинг чарчаб қолмагани, иккинчиси — ҳимояга ёрдам бера олиш имконияти. Лукас Хорди Альбани зарарсизлантириш борасида маҳсус топшириқ олади.

"Барселона"нинг тахминий таркиби эса кўп саволлар туғдиради. Вальверде учун асосий муаммолар Мессининг жароҳати ва Дембеленинг ангинаси. Усмон бугун майдонга тушмаслиги аниқ, Лео борасида қарор бугун қабул қилинади. Эрнесто таваккалга борадими? Балки, етакчига дам бериб унга қўшимча хордиқ олиш имкониятни яратиб берар? Бошқа чизиқларда муаммо йўқ. Агар Месси ўйнамаса унинг ўрнига ким тушади? Бундай ҳолатда ҳужумда Коутиньо-Суарес-Аленья триоси ҳаракат қилиши мумкин. Боатенг ва Малком асосий таркиб ўйинчилари эмас.



Жамоаларнинг охирги ўйинлари:
25.10.18, Ла Лига, Барселона - Реал 5:1
06.05.18, Ла Лига, Барселона — Реал 2:2
23.12.17, Ла Лига, Реал — Барселона 0:3
17.08.17, Испания Суперкубоги, Реал - Барселона 2:0
13.08.17, Испания Суперкубоги, Барселона — Реал 1:3

Тахминий таркиблар:

"Барселона": Тер Штеген, Серхи Роберто, Ленгле, Пике, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур, Аленья, Луис Суарес, Коутиньо

"Реал Мадрид": Кейлор Навас, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Кроос, Каземиро, Модрич, Васкес, Бензема, Винисиус.

Жароҳат олганлар: Рафинья, Силлессен, Умтити, Дембеле — Вальехо

Сўроқ остида: Месси ("Барселона")

Қизиқарли фактлар:

- "Реал" ва "Барселона" охирги ўзаро 27та ўйиндан 24тасида 3тадан кам гол уришмаган.

- "Реал" Испания Кубоги доирасидаги 38та ўйиннинг 34тасида ютқазмаган.

- "Реал"га қарши охирги 3та ўйинда "Барселона" камида иккитадан гол урган.



Barcelona

Malcom - 57'

Copa del Rey . Round 1/2

07/02/2019, 01:00

1
:
1
Finished

Real Madrid

Lucas Vazquez - 6'

Stadium: Camp Nou, 92008 spectators

Referee: Antonio Mateu

45'
90'
43'  Nelson Semedo
56'  Luis Suarez
57'  Malcom
58'  Jordi Alba
63'  Ivan Rakitic (Arturo Vidal)
63'  Philippe Coutinho (Lionel Messi)
76'  Malcom (Carles Alena)
88'  Arturo Vidal
6'  Lucas Vazquez
6'  Karim Benzema
10'  Sergio Ramos
57'  Marcelo
63'  Marcos Llorente (Casemiro)
64'  Vinicius Junior (Gareth Bale)
84'  Lucas Vazquez (Marco Asensio)

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика