Latest news

13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  22

"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди News

"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди

Испания Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакам Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа "Реал" ўз телевидениеси орқали ўтказаётган босим ҳақида гапирди ва матбуот анжуманида йиғлаб юборди.

Олдинроқ "Реал" матбуот хизмати айнан ушбу ҳакамнинг рақиблари фойдасига чиқарилган хато қарорлар борасидаги видео лавҳаларни оммага тақдим қилганди.

"Қачонки ўғлингиз мактабдан кўз ёши билан келиб, унга мактабидагилар отаси "ўғри" экан деб айтишганини билиш жуда оғир. Мен шунчаки ўз ўғлимга отаси ҳамма спортчи қатори хато қилиши мумкин бўлган оддий, лекин ҳақиқатпарвар инсон деб тушунтиришга, тарбиялашга ҳаракат қиляпман.

Бу жуда оғир, бироқ кимнидир айлаб ҳам бўлмайди. Қачонки фаолиятимни якунлаганимда ўғлим мендан фахрланишини, ҳакамлик эса қадриятларимизни белгилаб беришини истайман.

Ҳамкасбларим ҳис қилаётган нарсалар - адолатсизлик. Бу фақатгина профессионал даражага эмас, балки, ўсмирлар ва ёшлар футболига ҳам тегишли. Ҳар бир инсон қайси йўналишда кетаётганини билиши, спортдан, футболдан нима истаётганини тушуниши керак", - деди Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика