Latest news

16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади News

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади

Италиялик мутахассис Роберто Де Зерби "Барселона" бош мураббийи лавозимига асосий номзод, деб хабар берди AS

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку кейинги мавсумда Хави ўрнига "Брайтон" бош мураббийини тайинлашни маъқул кўрди. Де Зерби вакиллари Каталония клуби раҳбарлари билан деярли уч соат давом этган йиғилиш ўтказишди.



Келишувни ёпишга асосий тўсиқ – италиялик мураббийнинг товон пули, яъни тахминан 10 миллион евро. Агентлар "Брайтон" билан келишувга эришиш учун бироз вақт талаб қилишди. "Барселона" Де Зербининг агентларига агар улар бу масалани ҳал қилишса, у 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб испан жамоасини бошқаришини кафолатлади.

Роберто Де Зербининг "Брайтон" билан битими 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Хави Эрнандес жорий мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика