Latest news

15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  2 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  44 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1

"Барселона" қўрқинчли "Аноэта"да меҳмон News

"Барселона" қўрқинчли "Аноэта"да меҳмон

Бугун, 14 январь куни ЛаЛиганинг 19-тур учрашувлари давом этади.

"Леванте" - "Сельта"

Барселонада калтакланган Унсуэ жамоаси Валенсияга йўл олди. Каталониядаги омадсизликка қарамасдан, Виго клуби бу баҳсда ғалабага умид қилмоқда. "Сельта"нинг учта ўйинлик ғалабасиз серияси "Реал" ва "Барселона" туфайли содир бўлганини унутмаслик керак. "Сельта" "Леванте" даражасидаги клубларга қарши хотиржам ўйнайди. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 2та ўйинда 10та гол киритилганини ҳисобга олсак, бугун ҳам камида 3та голга умид қилишимиз мумкин.


"Алавес" - "Севилья"

Мезбонлар уйидаги кетма-кет 4та учрашувда ғалаба қозонишди (Испания Кубоги билан). Жамоа "Мендисорросе" стадионида қайта туғилгандек кўринмоқда. Италиялик мутахассис Винченцо Монтелла қўл остидаги меҳмонлар айни дамда ўз ўйинини излаш билан банд. "Севилья"нинг сўнгги учрашувларига эътибор берсак, жамоанинг ўйинларида барқарорлик йўқ. Меҳмонларнинг маҳорати қоғозда рақибникидан устун. Баҳсдаги воқеалар ривожини тахмин қилиш ҳам жуда қийин.


"Эспаньол" - "Атлетик"

Баскониянинг асосий жамоаси аста-секинлик билан ўзига келмоқда. "Атлетик" сўнгги олтита баҳсда мағлуб бўлмади, кетма-кет учта учрашувда ғалабага эришди. "Эспаньол" эса рақибникидай жанговар формаси билан мақтана олмайди. "Тўтиқушлар" оқсамоқда ва хатто "Малага" ҳамда "Леванте" устидан қозонилган "қуруқ" ғалабалар ҳам тасодифий бўлиши мумкин. Бу муваффақият "Эспаньол"нинг кучлилигидан эмас, рақиб ўзини кўрсата олмаганидан дарак. "Шерлар"га қарши баҳсда "тўтиқушлар" ўз қўшиғини куйлаши қийин бўлади, чунки жанговар формадаги рақиб овга чиққан, бу сафар улар мезбонларни қопқонга тушириши мумкин.


"Реал Сосьедад" - "Барселона"

Сан-Себастьян "Реал" ва "Барселона" учун омадсиз шаҳарлардан бири ҳисобланади. Маҳаллий клуб "Аноэта"нинг ўзгача "аура"сидан фойдаланишни яхши билади. "Реал Сосьедад" ўз стадионида ҳар қандай рақибга муаммо туғдириб келган ва бугун ҳам улар "Барселона"нинг "қонини ича" олади. Каталония клуби "Аноэта"даги сўнгги 5та учрашувнинг 3тасида мағлуб бўлган. Мезбнолар "Барселона" ҳимоясини синовдан ўтказишади. Маҳорат борасида рақибдан анча устун бўлган кўк-анорранглилар "Реал Сосьедад" дарвозасини ишғол қилишлари қийин бўлмайди, бунинг устига жамоа жуда яхши формада. Таркибга қўшилган янги футболчилар эса Эрнесто Вальверде жамоасига куч қўшади.


Учрашувлар бошланадиган вақт ва ўйинлар кўрсатиладиган каналлар:

16:00. "Леванте" - "Сельта" (Футбол ТВ, 

20:15. "Алавес" - "Севилья" (Aleziya.com)

22:30. "Эспаньол" - "Атлетик" (Aleziya.com)

00:45. "Реал Сосьедад" - "Барселона" (Aleziya.com, Футбол ТВ, Матч ТВ, Матч! Футбол 3)

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика