Latest news

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  4 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   1 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  10 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  7 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

"Барселона" офисидагилар 3 кун жуда банд бўлишади News

"Барселона" офисидагилар 3 кун жуда банд бўлишади

"Барселона" директорлари қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бир нечта муаммоларни ҳал қилиши керак.

Айни дамда Каталония клубидагилар қуйидаги ишларни қилиши керак:

- Денис Суарес ёки Малком билан хайрлашиш.

- Тодибони қишда ўз сафига қўшиб олиш.

 - Рабьонинг келажаги.

Денис Суарес ва Малком "Барселона" асосий таркибига кира олишмаяпти. Клубдагилар бу футболчиларнинг биридан қутилиши керак. Бу йигитлар жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде услубига мос тушмаяпти.

Бир неча кун олдин "Барселона" "Тулуза" ҳимоячиси Жан Клер Тодибо билан келишиб олгани ва футболчи ёзда Каталония клубига ўтиши эълон қилинган эди. Кўк-анорранглилар ёз келишини кутмоқчи эмас. Улар қишдаёқ футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Аммо Франция клуби ҳимоячини ҳозир бериб юбормоқчи эмас.

ПСЖ сафида майдонга тушмаётган ва клуб билан битимни узайтирмаган Адриен Рабьо Каталония клубининг бош оғриғига айланди. Рабьо "Барселона"га ўтиши аниқ бўлганида футболчининг онаси қўшимча пул сўраб, режаларни чиппакка чиқарди. Каталония клубидагилар 3 кун ичида ушбу масалани ижобий ҳал қилишмоқчи.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика