Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Барселона муҳим "жанг"да ютиб чиқди News

Барселона муҳим "жанг"да ютиб чиқди

"Барселона" "Камп Ноу" стадионини кечаю кундуз қуриш учун шаҳар аҳолиси ва ҳокимиятининг розилигини олишга муваффақ бўлди.

Кейинги 15 кун давомида қурилиш ишлари сутка давомида олиб борилади, шу жумладан, шанба кунлари соат 10:00 дан 20:00 гача. Илгари тунда фақат шовқинсиз ишлар бажарилишига рухсат берилган бўлса, энди барча чекловлар бекор қилинди.

"Cadena SER" маълумотларига кўра, бу давр синов муддати ҳисобланади. Агар клуб аҳоли билан тузилган келишувнинг барча шартларини бажарса, рухсатнома узайтирилиши мумкин. Бу қурилиш жараёнини тезлаштиради, айниқса, VIP-зона ва ўриндиқлар ўрнатилиши бошланган стадионнинг ички қисмларида.

"Барса" ушбу мавсум "Камп Ноу"га қайтмаса-да, иккинчи кампанияни Луис Компанис номидаги стадионда якунлайди. Клуб келгуси мавсум бошида сафарда ўйнашни олдиндан сўраган, чунки стадионни фойдаланишга топшириш муддати бир неча бор кечиктирилган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика