"Барселона" Мессининг кетмоқчи эканлигини тасдиқлади!
25 aug 2020 23:30
News
"Барселона" Мессининг кетмоқчи эканлигини тасдиқлади!
"Барселона"дагилар ҳужумчи Лео Мессининг кетишига қарши эмас.
Каталония клуби футболчини сотиб юбориш борасида факс орқали келган сўровларга жавоб ёзди. Ҳусусан, клубдагилар футболчининг кетишига қаршилик кўрсатишга ҳеч қандай юридик асослари йўқ эканлигини, Мессининг ўзи ҳам исталган вақтда кетишини маълум қилган.
Дарҳақиқат, шартнома бўйича Месси исталган пайтда клубдан кетиши мумкин. Аммо у бунинг учун 30 май кунига қадар раҳбариятга кетишини маълум қилиши керак. Бироқ у бундай қилмаганди.
Раҳбарият эса Мессининг очиқ-ойдин норозилик билдираётганига қарамай, клубдаги ҳолат нормаллашаётганини сезмоқда. Бироқ гап шундаки, клуб Мессини шартномада кўрсатилган товон пули - 700 млн еврога сотмоқчи.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments