"Барселона" Кике Сетьенни ёзда истеъфога чиқариши мумкин
14 jan 2020 14:07
News
"Барселона" Кике Сетьенни ёзда истеъфога чиқариши мумкин
"Барселона" жамоанинг янги бош мураббийи Кике Сетьен билан мутахассисни ёзда истеъфога чиқариш ҳуқуқи билан "0,5+1+1" форматда шартнома имзолаган.
Сетьен клуб билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзо чекди.
61 ёшли мутахассис муддатидан олдин истеъфога чиқса, катта миқдордаги компенсация пули талаб қила олмайди.
Каталонияликлар ҳар мавсум сўнггида Сетьен билан тузилган битимни бекор қилишлари мумкин.
Сетьеннинг таништирув маросими бугун бўлиб ўтиши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, Сетьен фаолияти давомида ҳали соврин ютмаган.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments