“Барселона” ҳафта охирида Бартра билан шартномани узайтиради
24 dec 2013 10:18
News
“Барселона” ҳафта охирида Бартра билан шартномани узайтиради
“Барселона” клуби ҳимоячиси Марк Бартра, каталонияликлар билан шартномани узайтиришга яқин турибди.
“Барселона” 22 ёшли испаниялик футболчи билан шу ҳафта якуни 2019 йилгача мўлажалланган янги шартнома имзоламоқчи, деб хабар беради El Mundo Deportivo.
Янги шартноманинг барча қисмлари бўйича келишувга эришилган, фақатгина кичик деталлари бўйича келишувга эришилса бўлгани.
Эслатиб ўтамиз, Бартранинг “Барселона” билан тузган шартномаси 2014 йилнинг июнида тугайди.
Ушбу мавсум Испания чемпионатининг 10 та ўйинида майдонга тушган Бартра, 1 та гол ва 1 та голли тўп узатишни амалга оширган.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments