Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган? News

"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган?

Ушбу ажойиб трансфер деярли амалга ошганди.

Бой оилада катта бўлган Это'O Камеруннинг энг катта футбол секциясида шуғулланган: 1996 йилда ота-онаси уни Испаниядаги ёзги лагерга жўнатди.

У ердаги Самюэль "Мальорка"га қадар бир неча клубларда ижарада ўйнади ва 2004 йилда ушбу клубдан тўғри "Барселона"га ўтди. Каталония клубида Это’О тезда суперюлдузга айланди, кўплаб голлар урди ва 8 совринни (шу жумладан ЕЧЛ титули ҳам) қўлга киритди.

Гвардиола келганидан кейин барчаси ўзгарди - Роналдиньо, Деку, Дзамбротта ва Эдмилсон каби футболчилар клубни тарк этди. Кейинги навбат эса бир мавсумда 30тадан ошиқ голларни ураётган Самюэль Это’Ога келганди.

"Гвардиола ҳеч қачон буюк футболчи бўлмаган. Шунчаки яхши савияда футбол ўйнаган. Буни ўзига ҳам айтганман. Футболда ўзини кўрсата олмаган инсон олдимизга келиб, бошқача гапларни гапирди. У Анрига 9-рақамни берди. Анри ўшанда хурсанд эди. Бироқ бу менинг манзилимга қилинган ҳурматсизлик бўлди. Пеп мен билан футболчилар орқали гаплашарди.

Хави жамоадошларим менинг қолишимни истаётганини, аммо бунинг учун Пеп билан келишиб олиш кераклигини айтди. Мен эса - ҳеч қачон дедим. Мени ҳурмат қилишмаса, мен ҳам ҳурмат қилмайман", - деди орадан бир неча йиллар ўтиб футболчи.

Камерунликни сотиш учун клуб вакиллари кўп ҳаракат қилишди, матбуот эса унга деярли барча топ-клублар харидорлигини ёзди. Шунингдек, унга Осиёдан бир клуб ҳам даъвогарлик қилаётганди.

Бу Ўзбекистондаги клуб эди. Ҳа, Это’О бизнинг давлат жамоасида ўйнашга яқин турганди.

Ўша пайтларда Гулнора Каримова Ўзбекистонда футбол орқали давлат рейтингини кўтаришга интилаётганди. У "Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") клубини сотиб олди ва катта пул тикди, стадион ва қароргоҳ барпо қилди, Зико, Сколари ва Ривалдо каби футбол оламидаги катта номларни Ўзбекистонга олиб келди ва мамлакатда гегемон жамоага ташкил солди: "Бунёдкор" кейинчалик Осиё Чемпионлар лигасида ярим финалгача борди, терма жамоанинг ЖЧга чиқиши эса ҳалигача мўъжизага тенглаштирилади.

У трансфер ишларини якунлаш учун Это’Они Ўзбекистонга чақирди, шунингдек, "Барселона"нинг бир неча топ-футболчилари мамлакатимизда мастер-класслар ўтказишди, буни қаранг: Ўзбекистон - ажойиб давлат!

Самюэль Это’О ушбу амалга ошмаган трансферни ёдга олди, бироқ бутун интернет бундан хабардор эди.

Энди асосий фактларга ўтамиз.

Это’Онинг ушбу ташрифи бутун Ўзбекистонни ларзага солди: "Бунёдкор" расмийлари аввалига футболчи шунчаки меҳмон сифатида давлатга таклиф қилинганини айтди. Орадан вақт ўтиб, у "Бунёдкор" футболчисига айлангани маълум қилинди.

Ўшанда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов бу борада шундай деганди:

"Это’Онинг трансфери - хазил эмас! Бу "Барселона" билан ҳамкорлик натижаси. Ҳозирча трансфер борасидаги маълумотларни билмайман, аммо яқин вақтлар ичида буни билиб, матбуотга маълум қиламан. Бироқ шу аниқки, Это’О камида 6 ой давомида "Қурувчи" таркибида миллий чемпионат ва ОЧЛ ўйинларида қатнашади.

Бизнинг мақсадимиз - чиройли футбол билан халқни футболга жалб қилиш. Это’О - давлатда футболни тарғиб қилиш учун идеал номзод. Клуб раҳбарияти менинг олдимга катта вазифаларни қўйган".

Ҳа, Это’Онинг ўзи ҳам кўплаб интервьюлар берган ва шу сабабли у ўзининг гапларидан адашиб кетаверган. Тошкентдан қайтиб кетган футболчи француз телевидениесига батафсил маълумотларни айтган:

"Улар менга 3-4 ой учун 25 млн таклиф қилишди. Бу таклифдан бошим айланиб кетди".

Келинг, бошидан бошлаймиз: у "Бунёдкор"нинг таклифига кўра Тошкентга учиб келган, у ерда машғулот ўтказган ва ҳаттоки "Бунёдкор" таркибида мавсумолди синов-назорат ўйинида ҳам қатнашган, бироқ у таклиф қилинган шартномага рад жавобини берган.

Это’О эса бунга: "Камерун термаси футболчиси сифатида мен олдимга йирик клублар таркибида ўйнаб, катта вазифаларни қўйишим кераклигини барча тушунишини истардим"

У кейинчалик Моуринью бошчилигидаги "Интер"га борди. Италиядан кейин эса "Анжи"да ўйнади.

Россиядаги "Зинченконинг 11 дўсти" блогидан  Миржалол Норматов таржимаси
Расмлар учун Ҳасанбой Пирмуҳамедовга миннатдорлик билдирамиз

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика