"Барселона" Фатини 100 миллион еврога сотмади
06 jun 2020 23:24
News
"Барселона" Фатини 100 миллион еврога сотмади
Хабарга кўра, "Барселона" ҳужумчи Ансу Фати борасида катта таклиф олган.
Бу ҳақда президент Жозеп Бартомеу клуб раҳбарияти йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, клублардан бири футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилган. Аммо, у дарҳол 17 ёшли ўйинчи сотилмаслигини айтган.
Фати "Барселона" академиясига 2012 йилда "Севилья" ёшлар жамоасидан келган. У "кўк-анор ранглилар" сафидаги дебютини 2019 йил августида ўтказган.
Асли келиб чиқиши Гвинеядан бўлган испаниялик бу мавсум барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Форварднинг шартномаси 2022 йил июль ойига қадар амал қилади ва томонлар шартномани яна икки мавсумга узайтиришлари мумкин, чунки бу бўйича алоҳида банд бор.
Transfermarkt футболчининг нархини 36 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments