Latest news

12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  1 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин News

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай ўзига янги клуб излаяпти.

Испаниянинг "Барселона" ва Италиянинг "Интер" клублари ўзаро футболчи алмашиш борасида келишувга эришиш арафасида турибди. Унга кўра, "кўк-анорранглилар" форварди Мемфис Депай "Интер" аъзоси Хоакин Корреа ўрнига Милан клубига йўл олади. 



Нидерландиялик футболчи ушбу мавсумда жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи эди. У жорий мавсумда Ла Лигада бор-йўғи 116 дақиқа ўйнади. Жоау Феликсни "Челси"га ижара асосида берган "Атлетико" Депайга қизиқаётгани маълум қилинган эди. Рақиблар ўртасида икки футболчини ўзаро айирбошлаш варианти муҳокама қилинган эди. Бироқ ҳеч қандай амалий юриш амалга оширилмади.

"Барса" ва "Интер" ўртасида келишув Депай А Серияга кўчишга розилик билдирсагина содир бўлиши мумкин. Баъзи манбалар Мемфис Каталонияни тарк этса ҳам Испанияда қолишни исташини билдирганини айтмоқда. 2021 йилда "Лион"дан текинга "Барселона"га келиб қўшилган ҳужумчи "Атлетико"га ўтишни хоҳлаётган кўринади. Клуб уни кўндира олса, футболчи мавсумнинг қолган қисмини Италияда давом эттиради.

Мемфис Депай 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда 1 та гол урди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика