"Барселона" автобуси Саудия Арабистонида адашиб қолди
09 jan 2020 11:55
News
"Барселона" автобуси Саудия Арабистонида адашиб қолди
Айнан шу сабаб туфайли Эрнесто Вальверде матбуот анжуманига кечикиб келди.
"Барселона" футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган автобус Саудия Арабистонида адашиб қолди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби Саудия Арабистонига учиб келиши билан улар "Ал-Иттиҳод" базасига йўл олиши, ўша ерда матбуот анжумани ва расмий машғулот ўтиши керак эди. Аммо автобус ҳайдовчиси жамоани Жиддадан 60 км. узоқликдаги "King Abdullah Sport City" стадионига элтиб қўйган.
Автобус қайтишда адашиб қолди ва тирбандликда қолиб кетди. Шундай қилиб, "Барселона" устози Эрнесто Вальверде матбуот анжуманига кеч қолди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
15:07
"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments