Latest news

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  1 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  4 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33

"Барса" Роналдонинг трансферида "Реал"га 10 млн евро тежаб берган. Бу қандай бўлган эди? (мутолаа учун) News

"Барса" Роналдонинг трансферида "Реал"га 10 млн евро тежаб берган. Бу қандай бўлган эди? (мутолаа учун)

Ақл ўйинлари.


Роналдо 2002 йилнинг август ойи сўнггида "Интер"дан "Реал"га ўтди, бу ёзги трансфер ойнасининг сўнггида рўй берди. Трансфер нархи 45 млн еврони ташкил этди, аммо Мадрид клуби аслида бразилиялик учун 10 млн евро камроқ тўлади.

Қанчалик ғалати бўлмасин, бунда "Реал"га "Барселона" ёрдам берди.


Бу қандай рўй берди?

Бу воқеани журналист Зак Лови Сид Лоунинг "Ла Лигадаги қўрқув ва нафрат" китобига таяниб бўлишди.

"Реал" ёзги трансфер ойнасининг сўнгги соатларида Роналдони харид қилиш учун зудлик билан маблағ излади. Пул Фернандо Морьентес учун айнан 15 млн евро таклиф қилган "Барселона"дан келиши мумкин эди. Аммо, дедлайнга икки соат қолганда битим барбод бўлди – томонлар шартнома шартлари борасида келиша олишмади. "Реал" бразилияликни бой бериши мумкин эди, бу эса фақатгина "Барса"нинг қўлида эди.

"Интер" ўша пайтда Эрнан Креспони харид қилган ва клуб президенти Массимо Моратти клубда бир йўла икки юлдуз форвардни сақлаб қолмоқчи эмасди. "Реал" Морьентесни сота олмагани учун "Интер"да Роналдодан қутулиш имкониятлари сўниб бораётганди. Клуб ён беришига тўғри келди – "Реал" якунда 45 млн евро эмас, 35 тўлади. Шу билан бирга, клублар "Реал" бундан кейин "Интер"га Сантьяго Солари ёки Стив Макманаманни бериши, ёки 10 млн евро бонус тўлаши ҳақида келишиб олишди.



2003 йилнинг январида Роналдонинг битими доирасида айнан Соларининг ўтиши кутилган эди. Аммо, ўтиш амалга ошмади, "Интер" барибир 10 млн еврони ололмади (нега – номаълум). Солари "Интер"да 2,5 йил ўтибгина пайдо бўлди, аммо трансфер Роналдонинг ўтишига умуман боғлиқ эмасди.


Роналдо бўйича музокаралар қандай ўтди?

Қийин.

Битимни трансфер ойнаси ёпилишига бир неча дақиқа қолганда ёпишнинг уддасидан чиқилди – гарчи Роналдога "Реал" томонидан қизиқиш бундан бир неча ҳафталар олдин бошланган бўлса ҳам.



"Реал" трансфер ойнаси ёпилишидан бир ҳафта олдин ҳатто битимдан рад этишини эълон қилди. Аммо, Роналдо ҳар қандай ҳолатда ҳам "Интер"дан кетмоқчи эканини айтиб жавоб берди – бу мадридликларнинг музокарага қайтишга ундади.

Роналдо натижаларни "Интер" штаб-квартирасида кутди. Атрофда эса бразилияликнинг ўтишига қарши намойиш ўтказган икки юзлаб атрофида Милан клуби мухлислари тўпланди.

"Барса" билан Морьентеснинг битими барбод бўлиши жараённи янада оғирлаштирди. Жоан Гаспар (ўша пайтдаги "Барса" президенти) атайлаб "Реал"га Роналдони харид қилишга ҳалақит бериш учун Морьентеснинг трансферини барбод қилган деган талқин мавжуд. Лоунинг фикрича, Гаспарнинг мотивацияси икки йил олдинги Фигунинг трансфери учун мадридликлардан қасос олиш эди.



Гаспарнинг қасоси амалга ошмади – "Интер" ва "Реал" барибир келишишди ва ўзаро қўл ташлашди.

"Бу "Реал" учун бахтли кун. Дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири билан шартнома имзолаганимиздан жуда ҳам мамнунмиз, – деди "Реал" спорт директори Хорхе Вальдано трансфердан сўнг. Хорхе ўшанда бразилияликнинг катта хоҳишисиз ҳеч нарса чиқмаган бўлишини таъкидлади. – У маошининг қисқаришига тайёр эди ва "Реал"да ўйнаш имкониятига катта иштиёқ билан қаради.


***


Бу битимнинг иштирокчилари тақдири турлича кетди. Морьентес 2003 йилнинг ёзида "Монако"га ўтди ва илк мавсумидаёқ ЧЛ финалигача чиқди. Креспо "Интер"да қолмади ва бир йилдан сўнг "Челси"га йўл олди. Эрнан 2006 йилда "Интер"га қайтди ва у ерда уч йилни ўтказди. Роналдо "Реал"да ёмон ҳаракат қилмади: умумий 177та ўйинда 103та гол урди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика