Latest news

22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  44 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  20 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  43 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

"Барса" класикода Дрейкнинг бренди туширилган либосларда ўйнайди. Бу Spotify'нинг ғояси News

"Барса" класикода Дрейкнинг бренди туширилган либосларда ўйнайди. Бу Spotify'нинг ғояси

Бу яхши ғоями?

"Барса"нинг титул ҳомийси бўлган Spotify класикога қизиқарли юриш тайёрлади. Каталонияликларнинг либосларидаги стриминг платформа номи ёзуви ўрнига канадалик репер Дрейкнинг OVO кийим бренди логотипи жойлаштирилади.



Нега айнан Дрейк? Барчаси оддий: канадалик Spotify'да 50 миллиард марта қўшиқлари эшитилган биринчи ижодкор бўлди.



Дрейкнинг қанақа бренди бор?


OVO – бу Дрейк ва унинг дўстлари Ной Шебиб (продюсер, канадаликнинг хитларини яратишга масъул) ва Оливер Ал Хатиб асос солган бутун бошли экотизим.


OVO – Дрейк қўшиқларида ишлатадиган October's Very Own'нинг қисқартмаси. Октябрь (Дрейкнинг туғилган ойи) – рэпер ва унинг атрофидаги инсонлар учун ўзгача пайт.



OVO'нинг асосий йўналиши – қўшиқ. Дрейк, Шебиб ва Ал Хатиб 2012 йилда хип-хоп ижрочилар, масалан PARTYNEXTDOOR, Majid Jordan, Roy Woods ва dvsn кабиларни ўзида жамлаган OVO Sound лейблини яратишди.


Дрейк шериклари билан OVO Sound ташкил этилишидан бир йил олдин бойқушнинг логотипи туширилган OVO Clothing кийимлар брендини ишга туширишди. Бренд Air Jordan ва Canada Goose, шунингдек "Торонто Рэпторс" баскетбол клуби билан ҳамкорлик қилди.


Коллекциялардан бирининг рекламасида ҳатто NHL'нинг тирик афсонаси Уэйн Гретцки ҳам иштирок этди.



Дрейк – спорт мухлиси. Барча топ футбол клубларининг либосини кийган ва "Рэпторс"га мухлислик қилади


Дрейкнинг ҳаёти спорт билан чамбарчас боғлиқ. Эҳтимол сиз канадаликнинг турли футбол клублари атрибутикалари билан тушган миллионталаб расмларини кўргандирсиз, шу сабаб унинг кўплаб глор деб айтайди.






"Жин урсин, мен шунчаки спортни севаман! Турли жамоаларда дўстларим бор. Улардан ғурурланаман. Мени диққат билан кузатишни бас қилинг", – деб жавоб қайтарганди Дрейк 2012 йилдаёқ.


Рэпер футболга совуққон муносабатда бўлади, унинг асосий эҳтироси – баскетбол. Дрейк ўзининг Торонто шаҳри жамоаси бўлмиш "Рэпторс"га жуда ҳам қаттиқ мухлислик қилади ва НБА юлдузлари бўлмиш Стеф Карри ва Кевин Дюрэнт билан яқиндан алоқа қилади.


"Дрейк – Spotify'да 50 миллиард марта қўшиқлари эшитилган биринчи ижодкор. "Барселона" ФК либосида пайдо бўлган биринчи ижрочи", – деб ёзди Каталония клуби матбуот хизмати.


Бугунги Эл Класикода унинг брендини "Барса" ўйинчилари либосларида намойиш этишади.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика