Latest news

16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  5 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0

"Барса" Алонсо билан шартномани 2 йилга узайтириб, Альба билан хайрлашмоқчи News

"Барса" Алонсо билан шартномани 2 йилга узайтириб, Альба билан хайрлашмоқчи

"Барселона" ҳимоячи Маркос Алонсо билан шартнома муддатини узайтирмоқчи.

"Diario Sport"нинг хабарига кўра, каталон клуби январда 31 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича келишувга эришишни ният қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Алонсо "Барселона"да қолмоқчи, клуб раҳбарияти ҳам футболчи кўрсатаётган ўйиндан мамнун. Ўтган ёз Маркос "кўк-анорранглилар" сафига бориб қўшилиш учун маоши кескин камайишига рози бўлган. Ўшанда томонлар 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашган ва клуб агар Маркос ўзини яхши томондан кўрсата олса, маош миқдорини ошириш, янги келишув имзолашни ваъда қилганди.

Энди "Барселона" Алонсо билан яна икки йиллик келишув имзоламоқчи. Ҳужжат 2 йил, ёки "1+1" схемасида имзоланади. "Барселона"га иккинчи вариант кўпроқ ёқса, футболчи бир йўла икки йиллик маошни нақд қилиш истагида.

Баъзи масалалардаги мунозараларга қарамай, томонлар янги шартномага жиддий тўсиқ кўришмаяпти.

Шунингдек, "Барселона" Алекс Бальде билан ҳам шартнома муддатини узайтирмоқчи. Айнан Бальде ва Алонсо орқали клуб ҳимоянинг чап қанотини "ёпмоқчи". Шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган Хорди Альба билан эса Херар Пике билан бўлгани каби хайрлашишмоқчи.

Бу мавсум Алонсо клуб сафида барча мусобақаларда 12 ўйинда 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика