Барнс: Жота "Барса" ёки "Реал"да ҳозиргидек ўйнолмайди. Бу гап Мане ва Салоҳга ҳам тегишли
06 nov 2020 20:28
News
Барнс: Жота "Барса" ёки "Реал"да ҳозиргидек ўйнолмайди. Бу гап Мане ва Салоҳга ҳам тегишли
"Клопп фақат ўз услубига мос ўйинчиларни харид қилади. Агар Жота бошқа клубга ўтадиган бўлса, "Ливерпуль"да қилган ишини бажара олмайди. Бу гап Мане ва Салоҳга ҳам тегишли.
Клопп уларни зўр футболчига айлантириб қўйди, демоқчи эмасман. Бу футболчилар олдин ҳам ажойиб савияда эди. Шунчаки, улар "Ливерпуль"нинг тизими ва услубига мос келишади.
Масалан, Жота "Барселона"га ўтадиган бўлса, у ерда бир нечта голлар уриб, худди "Ливерпуль"даги каби ўйнашига ишонмайман. Менимча, жамоанинг ҳеч бир ўйинчиси бунга қодир эмас. "Ливерпуль" муваффақиятга эришиш учун ўз тизимига мос келадиган футболчиларни топишни истайди.
Жота – фантастик ўйинчи, аммо Диогу "Реал"да ўзини кўрсатолмайди. Барчаси Юрген Клоппга ва унинг ўз услубига мос тушадиган футболчиларни топа олишига боғлиқ", – деди англиялик собиқ форвард.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Comments