Latest news

14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  4 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  21 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5

“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби! News

“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби!

5-22 март кунлари Фарғонада анъанвий тарзда ўтказиб келинадиган “Наврўз Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди.

Бу йилги турнирда 16 та жамоа тўрт минтақага бўлинган ҳолда кураш олиб боришди. Учрашувлар Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ўтказилди. Ўз минтақаларида биринчи ўринни қўлга киритган – “Баркамол авлод”, “Тошлоқ”, “Қўқон-1912” ва “Олтиариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди. Ярим финал ва финал учрашувларига Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси (собиқ “Марказий” стадион) мезбонлик қилди.

Биринчи ярим финалда – “Қўқон-1912” – “Тошлоқ” жамоалари куч синашишди. Ушбу беллашувда тошлоқликлар рақибларини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
Иккинчи финалчи номи – “Баркамол авлод” – “Олтиариқ” учрашувидан кейин маълум бўлди. Мусобақага пухта тайёргарлик кўрган - “Баркамол авлод” 2:1 ҳисобида рақибини доғда қолдириб, ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олди.

22 март куни мусобақа ғолиби аниқланди. “Баркамол авлод”-“Тошлоқ” учрашуви кескин ва муросасиз тарзда кечди. Ўйинда “Баркамол авлод” вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин эгасига айланишди.

Мусобақа якунига етгач, одатга кўра, ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ушбу турнир Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти футбол федерацияси ходимлари томонидан юқори савияда ташкил этилганини эътироф этиш лозим.

Аброр Деҳқонов

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика