Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  14 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  43 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Баркамол авлод-2014. Мезбонлар баҳсларда қатнашмайди News

Баркамол авлод-2014. Мезбонлар баҳсларда қатнашмайди

Бугун Наманган шаҳрида мамлакатимиз касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчиларининг анъанавий “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинлари республика финал босқичи баҳслари старт олади.
Режага кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлар терма жамоалари соат 12.30 гача Наманган шаҳрига етиб келади.

Мусобақа дастуридан жой олган 16 спорт тури, жумладан, футбол учрашувларига қизиқиш жуда баланд. Тақвимга кўра, барча жамоавий спорт турлари бўйича баҳслар бугун куннинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

Миллионлар ўйини — футбол мусобақаси “Баркамол авлод” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади. Унда минтақавий баҳсларда ғолиб чиққан тўртта жамоа — Тошкент шаҳри, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда пойтахт вилояти вакиллари медаллар учун кураш олиб боради. Ғолиб номига уч тур якунига мувофиқ ойдинлик киритилади. Ажабланарлиси, мезбонлар — Наманган вилояти ёшлари пойтахтимизда ўтказилган саралаш учрашувларида финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олишмаган. Шунга қарамай, футбол ўйинларига қизиқиш жуда юқорилиги таҳсинга лойиқ.

29 май куни бўладиган дастлабки турни Қашқадарё — Тошкент  вилоятлари терма жамоалари бошлаб беради. Учрашув соат 16.00 да бошланади. Иккинчи жуфтлик учрашуви 17.10 да бошланиши белгиланган. Унда Сирдарё вилояти — Тошкент шаҳри ёш футболчилари ўзаро куч синашади.

Қолган учрашувлар тақвими:
30 май

Тошкент вилояти — Тошкент шаҳри
Қашқадарё — Сирдарё

1 июнь
Тошкент — Сирдарё
Қашқадарё вилояти — Тошкент шаҳри.

Эслатиб ўтамиз, “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинлари республика финал босқичининг тантанали очилиш маросимлари бугун оқшом Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтади.

Эркин ХОЛБОБО
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика