Latest news

07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуран ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  25 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  8 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  2 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  25 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3

Барезини ўзига кумир деб билган Мустафо Белялов пайғамбар ёшида! News

Барезини ўзига кумир деб билган Мустафо Белялов пайғамбар ёшида!

Бугун, 4 июнь куни "Пахтакор" жамоаси тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири, шонли клуб таркибида 183 та расмий учрашувда майдонга тушган тожик ўғлони Мустафо Белялов таваллуд топган кун.

Мустафо Белялов 1957 йилнинг 4 июнь куни Тожикистоннинг ўша пайтдаги Хўжанд вилояти Чкаловск шаҳрида Осмон ака ва Сария аялар оиласида дунёга келган. Ўн ёшидан футбол билан профессионал даражада шуғуллана бошлаган. Биринчи мураббийи Владимир Бурдиндан Чкаловскдаги БЎСМда миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. 1974-1978 йилларда Тожикистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол бўлимида таҳсил олган. 

Белялов машҳур мураббий Иштван Секечнинг таклифи билан Душанбенинг "Помир" клубида катта футболдаги шонли йўлини бошлайди. Ўша пайтда у институтнинг иккинчи босқич талабаси эди. "Помир" эса собиқ иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида ўйнарди. Тақдирни қарангки, Мустафо илк голини Иттифоқ кубогининг минтақавий учрашувида "Пахтакор" дарвозасига киритган. Учрашув душанбеликларнинг кичик (1:0) ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган. 1981 йили Секеч "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланади. Табиийки, Секеч таркибни кучайтириш мақсадида ўзи яқиндан билган футболчиларни "Пахтакор"га чорлайди. Улар орасида Мустафо Белялов ҳам бор эди. 


Бугунги юбиляримизнинг "Пахтакор" либосидаги илк расмий ўйини 5 май куни Тошкентда Москванинг "Динамо" клубига қарши бўлиб ўтган. Учрашувда майдон эгалари Андрей Якубик ва Игорь Семенконинг голлари эвазига ғалаба (2:1) қозонган. Меҳмонларнинг ягона голига кейинчалик мураббийликда ҳам машҳурликка эришган Валерий Газзаев киритганди. Белялов иккинчи бўлим бошларида Низом Нортожиевнинг ўрнини эгаллаган. Ўзи учун "Пахтакор"даги илк мавсумида 19 та ўйинда майдонга тушиб, "Динамо" (Москва) ва "Шахтёр" (Донецк) клублари дарвозасини ишғол қилган. Ҳимоячи учун бу яхши кўрсаткич. 

Мустафо Белялов собиқ иттифоқ олимпия терма жамоаси таркибида 7 та ўйин ўтказган. Виктор Сальков бошчилигидаги олимпиячилар сафида Виктор Чанов, Игорь Беланов, Валерий Газзаев, Игорь Лорионов, Фёдор Черенков сингари машҳур футболчилар ўйнарди. Мустафо 1984 йилнинг охиригача "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1985 йилги мавсумни эса Озарбайжоннинг "Нефтчи" жамоасида бошлаган. У уч йил давомида Боку шаҳрининг бош жамоасида ўйнаган. 1988 йилда афсонавий Биродар Абдураимов "Пахтакор"га бош мураббий этиб тайинлангач, Белялов яна Тошкентга қайтган. 



Белялов футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийликда ўзини синаб кўради. У Бухоронинг "Нурафшон" жамоасига устозлик қилди. Унинг қўл остида жамоа 1995 йилги чемпионатдаги - 5-поғонадан жой олган. Белялов италиялик футбол афсонаси Франко Барезини ўзига кумир деб билган. 

Мустафо Белялов оилали, уч фарзанднинг отаси. Мустафо ва Элмасхонимларнинг никоҳ тўйлари 1984 йилнинг 20 июль куни бўлиб ўтган. Улар Элвина, Рустам ва Арслон исмли фарзандларни вояга етказишди. Бугунги кунда Белялов Тошкентда истиқомат қилади ва қурилиш моллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 


Камолиддин Алимов тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика